Ресурслар ва иш фаолияти.
          Кутубхона (2013 йилдан бошлаб Ахборот ресурс маркази адабиётлар ва электрон ахборот ресурслар бўлими деб номланди) 1996 йилдан фаолият кўрсатиб, Банк –молия академиясининг ўқув, илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий ишлар бўйича бир бўлаги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорини бажариш юзасидан бир қанча ишлар қилинмоқда.Яъни янги ахборот технологияларининг жорий этилиши,  Ахборот – ресурс маркази фаолиятида туб бурилиш ясади. Бугунги кунда АРМ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, компьютер технологияларининг жорий этилиши ҳисобланади. АРМ нинг Ахборот технологиялари бўлими томонидан фойдаланувчи  китобхонларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари таҳлил қилинган ҳолда, замон талабларига мос, актуал материалларни ва илғор педагогик услубларни акс эттирувчи  электрон русумдаги адабиётлар билан доимий равишда хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, замонавий  ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда “ИРБИС” ва “КАРМАТ” тизими асосида электрон маълумотлар базасини босқичма-босқич юритиш ишлари амалга оширилмоқда. Биринчи кунларидан бошлаб кутубхона ўз фондини давлат стандартига мос бўлган, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган, демократик, хуқуқий, ижтимоий – иқтисодий ва кўп қиррали мафкурани акс эттирувчи ўзбек тилидаги, бевосита лотин алифбосидаги адабиётлар билан ҳам бойитиб борди. Электрон кутубхонада барча ўқув фанларидан профессор-ўқитувчиларнинг электрон ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари ва ўқув қўлланмаларининг электрон вариантлари мавжуд. Ахборот – ресурс маркази ўқув залига энг сўнгги русумдаги 40 та компьютер ўрнатилган бўлиб, WiFi Интернет тармоғи уланган. Ахборот-ресурс маркази 2014 йил учун 36 номдаги газета ва журналларга обуна бўлиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг замон талабларига асосан, ҳуқуқий билимлари ва саводини ошириш мақсадида доимий равишда янгиланадиган “Норма” ҳуқуқий-информацион тизими ишламоқда.
Ахборот–ресурс марказида 32180 та адабиётлар мавжуд бўлиб, (1январь 2014 йил) улар куйидагилардан иборат:
• Китоблар номи:      6 194
• Китоблар нусхаси:   21 191
• Мақолалар сони:      7 458
• Журналларнинг умумий сони:  5 085
• Электрон нусхадаги хужжатлар : 4383
• Электрон шаклидаги нашрларни ташувчи: 315
Ахборот ресурс маркази адабиётлар ва электрон ахборот ресурслар бўлими ҳар куни соат 08.30 дан 19.00 гача, шанба куни эса соат 09.00 дан 14.00 гача ишлайди. Якшанба дам олиш куни.

Ахборот ресурс маркази таркиби

Ф.И.О.

Лавозими

Туғилган йили

Сурати

Мирабидова Доно Миркаримовна

Кутубхоначи

1967 й.

Курбанова Шахриза Алимжановна

2-тоифа мутахассис

1983 й.