Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш учун тавсия этилиши мумкин бўлган лавозимлар

РЎЙХАТИ

I. Банк тизими

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва республика тижорат банкларининг департамент директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари;

вилоят банклари бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;

туман, шаҳар банк бўлимлари бошқарувчилари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;

Республика банкларининг бош мутахассислари.

II. Молия тизими

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шўъба мудирлари, бош мутахассислари, бош иқтисодчилари, молиявий инспекторлари;

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири ва унинг ўринбосарлари, бўлимлари бошлиқлари, шўъба мудирлари;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлимлари бошлиқлари;

вилоят ғазначилик бошқармаси бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқлари, бўлимлари бошлиқлари;

шаҳарлар ва туманлар молия бўлимлари мудирлари ва ғазначилик бўлинмалари бошлиқлари, ғазначилик бўлинмалари шўъба мудирлари, гуруҳ бошлиқлари, бош ҳисобчилар, бош инспекторлар, бош иқтисодчилар;

вилоят молия бошқармалари шўъба мудирлари, гуруҳ бошлиқлари, бош ҳисобчилар, бош иқтисодчилар, бош назоратчи-тафтишчилар, туман ва шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бухгалтер-тафтишчилари;

суғурта компанияси директори, вилоят дирекцияси директори, вилоят суғурта компанияси филиали директори, суғурта компанияси департаменти бош менежери, бош юрист консультанти, суғурта компанияси менежери, менежер катта ассистенти, менежер ассистенти, катта андеррайтери, андеррайтери, юрист консультанти, шаҳар ва туман бўлинмаси раҳбари.

III. Солиқ тизими

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг бош бошқарма бошлиқлари ва бошқарма бошлиқлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари, бош мутахассислари, бош иқтисодчилари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари;

бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

туманлар ва шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим ва шўъба бошлиқлари, давлат солиқ бош инспекторлари.

IV. Инвестиция лойиҳалари билан шуғулланувчи тармоқлар

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, тармоқ ва соҳа вазирликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг молия ва назорат-тафтиш бошқармалари, хизматлари, бўлимлари ва бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, катта офицерлари ҳамда бош мутахассислари;

компаниялар, ассоциациялар раҳбарлари ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

лойиҳа институтларининг раҳбарлари ўринбосарлари, гуруҳ раҳбари ва унинг ўринбосари, лойиҳа бош муҳандиси ўринбосари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари;

хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлинма раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассислари.