Ҳурматли академия битирувчилари!

 

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Академия битирувчилари ассоциациясини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ассоциацияни ташкил этишдан мақсад, Сизлар билан доимий алоқада бўлиб, академияни ривожлантириш режалари ва дастурларини муҳокама қилиш ва рўёбга чиқариш ҳамда кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион тадқиқотлар, шунингдек, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорлик дастурларининг самарадорлиги  ва сифатини оширишдан иборат.

Шунингдек, Ассоциациянинг муҳим вазифаси – академиянинг халқаро даражадаги мавқеи ва нуфузини оширишга амалий кўмаклашишдир.

Шу сабабли, Сиздан илова этилган жадвални тўлдиришнгизни сўраймиз. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш дастурларида иштирок этишга қизиқиш билдиришингизга умид қиламиз. Зеро, академия Сизнинг бугунги мавқега эришишингизда яхши туртки бўлганига ишонамиз.

 

Бизнинг илтимосимизга жавоб берганларга олдиндан рахмат.

 

Ҳурмат билан маъмурият.