ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

 

ҚУЙИДАГИ ИХТИСОСЛИКЛАР БЎЙИЧА 2019 ЙИЛ УЧУН

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА, ДОКТОРАНТУРА ВА МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

 

08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит;

08.00.11 – Маркетинг.

 

Ҳужжатлар 2018 йил 15 сентябрдан 2018 йил 15 октябргача қабул қилинади.

 

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар Академияга  қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати шунингдек уларнинг нусхалари

* номзодлар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлишлари керак.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Докторантурада ўқишга талабгорлар Академияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:

  • ариза;
  • қисқача биографик маълумотнома;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  • олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойихаси;
  • нашр этилган илмий ишлар рўйхати шунингдек уларнинг нусхалари

*номзодлар фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришган, шунингдек фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлишлари керак.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари 2018 йил 7-8 ноябрь кунлари соат 15.00да; докторантурага кириш учун суҳбат эса 2018 йил 9 ноябрь куни соат 15.00 да Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси биносида ўтказилади.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

  • магистр дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
  • белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар;
  • камида икки йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқлар (ихтиро учун патентлар ёки муаллифлик гувоҳномалари)га эга бўлганлар.

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олгандан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан Академияга мурожаат қилиши керак:

  • қисқача биографик маълумотнома;
  • фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  • меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари;
  • фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  • иш жойидан тавсифнома.

Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш 2018 йил 9 ноябрда соат 15.00 да Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси биносида бўлиб ўтади.