1. Ташкил этиш ва ривожланиши тарихи:

Банк молия тизими ривожланишини тадқиқ қилиш марказининг ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тарихи билан бевосита боғлиқдир. Илмий марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 2 майдаги ПФ-1460-сон “Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини ташкил этиш тўғрисида”гиФармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги 180-сон “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Илмий Марказнинг асосий вазифалари – мамлакатда молия-пул тизимини ва банк ишини босқичма-босқич ривожлантириш, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, реал сектор тармоқларини инновацион молиялаштириш стратегияси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этишва амалга оширишданиборат деб белгиланган.

Шунингдек академиянинг қуйидаги вазифаларини ижросида:

– Ўзбекистон Республикасида пул-молия тизимини ва банк ишини ривожлантириш стратегиясини;

– Ўзбекистон Республикаси ягона ва минтақавий бозорларини комплекс ва уйғун ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро молиявий бозорлар тизимига босқичма-босқич интеграциялашуви дастурларини;

– банкларни ва молиявий механизмни бошқаришнинг ҳуқуқий ва норматив базасини такомиллаштиришга оид тавсияларни ишлаб чиқишда,фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш ишларини мақсадли ва мунтазам амалга оширишда Илмий марказнинг бевосита иштироки белгиланган.

 

2. Кадрларни тайёрлаш мутахассисликлари:

Илмий марказ академия магистрантларининг барча мутахассисликлари учун ўқув жараён билан биргаликда илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда фаол иштирок этади.

 

3.Илмий марказнинг ходимлар таркиби ва илмий салоҳияти:

1.Шаакрамов Кахрамон Кучкарович –иқтисод фанлари номзоди, доцент, Илмий марказ бошлиғи;

2.Ахунжонов Умиджон Махамадумарович – катта илмий ходим;

3.Исмаилов Жамолиддин Нажмиддинович – илмий ходим;

4.Имамова Насиба Музаффаровна – стажёр.

 

Шу билан бирга, Банк-молия академиясининг илмий салоҳиятини Илмий марказ илмий ходимлари, кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари, тадқиқотчилари ва магистрантлари ташкил қилади.

 

4.Фаолият натижалари:

Илмий-тадқиқот натижаларини сарҳисоб қилиш мақсадида Илмий марказ томонидан ҳар йили уч маротаба мамлакатимиз банк-молия тизимини барқарор лаштириш ва ривожлантириш, иқтисодиётни инновацион дастурларини молиялаштириш муаммоларига бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги ҳамда академия магистрантларининг илмий-амалий конференциялари ташкил қилинади ва ўтказилади.

Шу билан бир қаторда, тадқиқот натижалари илмий ҳисоботлар ва илмий нашрларда ўз аксини топади (монографияларда, илмий мақолаларда, республика ва халқаро илмий-амалий конференция материалларида), тайёрланган банк-молия ва солиқ идораларига мўлжалланган аналитик хатларда ўз ифодасини топади.

 

5.Илмий-тадқиқот дастурлари ва илмий режалар:

Илмий-тадқиқот ишлари академиянинг 2013-2015 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари Дастурига биноан амалга оширилган. Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438 сонли “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш борасида тузилган бўлиб, унинг асосида академиянинг 2015 йилги илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш режасига биноан илмий марказ кафедра профессор ўқитувчилари билан биргаликда 7 та илмий йўналиш ва 7 та илмий мавзу бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилди.

 

6.Илмий изланишлар ва инновациялар соҳаси :

Илмий марказ Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни амалга оширувчи академиянинг таркибий тузилмаси сифатида фаолият юритади. Ушбу тадқиқотлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

– Ўзбекистон Республикасида пул-молия тизими ва банк ишини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш;

– Ўзбекистон Республикаси ягона ва минтақавий бозорларини комплекс ва уйғун ривожлантириш ҳамда уларни халқаро молиявий бозорларига босқичма-босқич интеграциялашуви муаммоларини тадқиқ этиш;

–молиявий лойиҳаларни инвестицион таъминотини, уларни молиялаштиришни инновацион механизми муаммоларини тадқиқ этиш;

– банкларни ва молиявий механизмни бошқаришнинг ҳуқуқий ва норматив базасини такомиллаштиришга оид тавсияларни ишлаб чиқиш.

Шу билан биргаликда, академияда Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2012-2014 йилларга мўлжалланган грантлари асосида 3 та илмий мавзу бўйича вақтинча илмий ижодий гурухлар доирасида тадқиқотлар амалга оширилмоқда, илмий ҳисоботлар ФТРМҚга тақдим этилган. Тадқиқотларни мониторинги мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

 

7. Халқаро алоқалар ва грантлар:

Академия профессор-ўқитувчилари анъанавий халқаро ҳамкорлар билан, жумладан, Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсат тадқиқотлари институти, Бремерхафен амалий фанлар университети (Германия), Швейцария Миллий банки қошидаги Герцензи ўқув маркази, Прага иқтисодиёт ва менежмент университети (Чехия), Кеймюнг университети (Корея Республикаси) билан ҳамкорлик алоқаларини амалга оширадилар. Илмий-тадқиқотларни халқаро грантлар асосида амалга ошириш 2016 йил режасининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

 

8.Ишлаб чиқаришга боғлиқлик, малакавий амалиёт ва стажировка:

Амалга  оширилган  илмий  тадқиқотлар  натижалари  Ўзбекистон  Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси, республика тижорат банклари, реал сектор идора ва вазирликларига тақдим этилган.

 

9. Илмий марказ ходимларининг иш фаолиятидаги ютуқлари:

Академияда Ўзбекистон Ҳукумати томонидан белгиланган мақсадли вазифаларни ижроси бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитлар мавжуд: ахборот ресурс маркази, замонавий ўқув-услубий, илмий ва илмий-услубий адабиётлар фонди, Интернет порталлари, компьютер дастурлари ва ҳ.к.

Илмий  марказда  самарали  меҳнат  қилган  олимларни  фаҳр  билан  эслаш мумкин:

Ўзбекистон Республикасида Хизмат кўрсатган фан арбоблари –

и.ф.д., проф. Ўлмасов Ахмад Ўлмасович,

и.ф.д., проф. Шодиев Рустам Хамидович,

и.ф.д., проф. Акрамов Эргаш Акрамович;

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири – и.ф.д., проф. Тошматов Шухрат Амонович.

 
и.ф.д., проф. Жумаев Нодир Хосиятович;