2013 йилда Ахборот-ресурс марказининг базасида электрон кутубхона ташкил этилган. Электрон кутубхонанинг асосий вазифаси китобларнинг электрон нусхасини сақлаш ва фойдаланувчига керак бўлган  электрон форматдаги ҳужжатларни тақдим этишдан иборат. Электрон кутубхонани  ташкил этишнинг қулайликлари шундан иборатки, бунда ходимларнинг хизмат кўрсатиш даражаси ва тезкорлиги янада самаралироқ бўлишига олиб келади. Электрон кутубхона асосини электрон каталоглар ташкил қилади. Электрон каталоглар кутубхонада 2000 йилдан бошлаб  йўлга қўйилган бўлиб, кутубхона фондининг  100%  ини  ташкил  этади.

Таълим жараёнида каталоглар ва ахборот-қидирув маълумотлар тизими, олий касбий таълимга оид  дастурларни амалга ошириш борасида 200 та Pentium-4 русумли  компьютерларидан фойдаланилади. Шунингдек, академияда 7 та шинам компьютерлар билан жиҳозланган ўқув хоналари ва 42 ўринли ўқув зали мавжуд.

         «ИРБИС» ва «КАРМАТ» дастурлари Академияда электрон кутубхонани ташкил этиш ҳамда ўқитувчилар, катта илмий ходимлар ва  тингловчиларга хизмат кўрсатиш сифати даражасини оширишга имконият яратади. Бу эса ўз навбатида, янги технологиялар базасида электрон адабиётлардан фойдаланиш орқали ўз билим савияси унумдорлигига  сабаб бўлмоқда. Академиянинг барча кафедра ва  ўқув хоналари ягона локал тармоққа уланган бўлиб, тармоқ орқали Норма ахборот-қидирув тизимидан фойдаланиш мумкин.

Банк-молия академиясининг электрон кутубхонасида 15000 турдаги нашрлар ва қуйидаги электрон ресурс гуруҳлари мавжуд:

·        Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари;

·        Электрон базада диссертациялар, ўқув қўлланмалар, иқтисод, банк иши, молия ва бошқа йўналишлар бўйича маъруза матнлари жамланган;

·        Рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга кўп қиррали адабиётларни буюртма қилиш ва формулярга масофадан туриб фойдаланиш имконини берадиган электрон каталог;

·        БМА “ Молия” нашриёти нашрларининг электрон нусхалари;

·        Бир нусхали китобларниниг электрон кўчирмаси;

·        Ўқув услубий мажмуаларнинг тўлиқ матнлари, БМА профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган ўқув қўлланмалари ва ҳар бир фан бўйича маъруза матнлари;

·        Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига оид ахборот-ҳуқуқий маълумотлар базаси;

·        Маҳаллий ва хорижий илмий даврий нашрларнинг тўлиқ электрон матнли маълумотлар базаси (БМА интернет тармоғидан фойдаланиш мумкин);

·        Мавзулар бўйича мақолаларнинг тўлиқ матнлари жамланмаси;

         Юқорида келтирилган  ресурслар автор розилиги билан очиқ ва чекланган тарзда тақдим этилади.

Ҳозирги кунда Ахборот ресурс маркази нафақат аниқ маълумотлар берувчи  ахборот, маданият, инновация ва таълим маркази ҳисобланибгина қолмай, балки у китобхонлар учун янги ахборот-технологиялар дунёси ва Интернет оламини кашф этади.