ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

“ИНВЕСТИЦИЯЛАР” КАФЕДРАСИ

 

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

 

1.     “Инвестициялар” кафедраси дастлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига мувофиқ “Қимматли қоғозлар бозори ва биржа иши” кафедраси деб номланган бўлиб,  кейинроқ эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПП-56 сонли “Банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академия ректорининг 2005 йил 12 августдаги 32 и/г-сонли буйруғига кўра “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш” кафедраси ташкил этилди.

2.     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарорига мувофиқ ОЎМТВ томонидан ишлаб чиқилиб, 2011 йил 10 сентябрда Давлат стандарт қўмитаси томонидан тасдиқланган янги Классификатор асосида ишлаб чиқилган намунавий ўқув режаларни татбиқ этиш Академияда ўқиш жараёнларини оптималлаштириш, ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш” ва “Қимматли қоғозлар бозори ва биржа иши” кафедралари бирлаштирилиб “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва қимматли қоғозлар” кафедраси деб номланган.

3.    Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Илмий кенгашининг 2012 йил 24 августдаги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ректорнинг 2012 йил 24 августдаги 28 и/ч-сонли буйруғига мувофиқ “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва қимматли қоғозлар”кафедрасининг номи “Инвестициялар” кафедраси номига ўзгартирилган.   

 

      Кафедрада тайёрланаётган мутахассисликлар ва ўқитилаётган фанлар

 

Кафедра бугунги кунда учта мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Булар,

5А 230603 – “Инвестицияларни бошқариш” (банк сектор учун);

5А 230603 – “Инвестицияларни бошқариш” (реал сектор учун)

5А 230602 – “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори”

Ушбу мутахассисликларни тайёрлаш бўйича ҳар бирига алоҳида ОЎМТВ томонидан тасдиқланган Ўқув режалар асосида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлардан тингловчиларга билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келинмоқда.

5А 230603 – “Инвестицияларни бошқариш

 (банк сектор учун)”

5А 230603 – “Инвестицияларни бошқариш

(реал сектор учун)”

 

5А 230602 – “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори”

1

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стретегияси

2

Тижорат банклари инвестицион портфелини бошқариш

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда маркетинг

Қимматли қоғозлар бозори ва биржа иши

3

Инвестиция сиёсати

4

Инвестиция лойиҳаларини бошқариш

Қимматли қоғозлар бозорида операциялар

5

Лойиҳавий молиялаштириш

Антимонопол сиёсат ва нархларни бошқариш

6

Корпоратив молиялаштириш

Инвестицион жараёнларда бизнес режалаштириш

Корпоратив молиялаштириш

7

Инвестиция лойиҳалари экспертизаси

Қимматли қоғозлар портфелини бошқариш

8

Инвестиция лойиҳаларини моделлаштириш

Қимматли қоғозлар савдосини тартибга солиш

9

Макроиқтисодий сиёсат

 

Ўқув режа бўйича икки йиллик таълим олиш давомида тингловчиларга жами 4212 соатлик умумий юклама ҳажми белгиланган. Шундан Умумметодологик фанларга – 558, Мутахассислик фанларига – 798, Танлов фанларига – 240 соат ажратилган.

 

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти

 

Кафедрада жами асосий ўринларга 6 нафар, ўриндошлик асосида 4 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Асосий ўринда меҳнат фаолиятини олиб бораётган профессор-ўқитувчилар тўғрисидаги маълумот қуйидаги жадвалда ўз аксини топган.

 

Ф.И.Ш.

Илмий даража ва лавозими

Тўғилган йили

Фото сурати

Асосий штатда

1.

Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич

Кафедра мудири, и.ф.н., доцент

27.09.1977 й.

Описание: 1

2.

Котов Валентин Антонович

И.ф.н., доцент

10.10.1949 й.

3.

Бўтабаев Мехриддин Шахобиддинович

Ф.м.ф.н., доцент

08.01.1965 й.

4.

Абуталипов Марс Фуатович

Катта ўқитувчи

21.07.1973 й.

 

 
 

 

 

5.

Мўминов Бекзод Шухратович

Иф.н., катта ўқитувчи

23.01.1982 й.

 

 
  Описание: Бекзод


 

6.

Расулов Нодир Муротджанович

Катта ўқитувчи

13.08.1978 й.

7

Атаджанова Гулчехра Нигматуллаевна

методист

01.12.1972 й.

Описание: 35

Ўриндошлик асосида

8.

Юлдашев Равшан Зокирович

И.ф.д

17.04.1977 й.

9.

Урманов Низамиддин Тулаганович

 

И.ф.н., доцент

25.03.1965 й.

 

 
  Описание: O‘rmonov Nizomiddin


 

10.

Фаязов Жахонгир Махамаджанович

 

Ф.м.ф.н., доцент

02.03.1969 й.

 

 

Фаолият натижалари

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан барча мутахассисликлар тингловчилари учун “Макроиқтисодий сиёсат”, “Ўзбекистоннинг ижтиомий-иқтисодий ривожланиш стратегияси” фанларидан дарс машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Академияда ташкил этилиб келинаётган Малака ошириш курсларида тингловчиларга дарс машғулотларини олиб бормоқдалар.

Кафедранинг илмий даражага эга ўқитувчиларининг салмоғи – 77,8 фоизни, ўрта ёш эса – 39 ёшни ташкил этади.

Академия профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган: Амалий инглиз тили, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет, Инновацион таълим технологиялари, Иқтисодий таҳлил ва прогнозлашнинг иқтисодий-математик усуллари ва инструментлари курсларида кафедра профессор-ўқитувчилари мунтазам равишда фаол иштирок этиб келади. Биргина 2013 йилнинг ўзида профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги мавзуларда малака ошириш курслари ва семинар-тренинглар ташкил этилган:

1.        Академиянинг “Малака ошириш” факультетида 2013 йил 22-27 апрель кунлари кафедранинг саъй-ҳаракатлари билан тижорат банклари ходимлари учун “Тижорат банкларида рискларни бошқариш” мавзусида;

2.        2013 йил 1-6 апрель кунлари тижорат банклари ходимлари учун “Лойиҳавий молиялаштириш” мавзусида;

3.        Ўзбекистон Республикаси Президентни хузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясининг “Олий бизнес мактаби” тинчловчилари учун 2013 йил март-апрель ойларида 24 соатлик ўқув ҳажмида маъруза-тренинглари;

4.        Тошкентдаги   Менеджментни  ривожлантириш Сингапур институтида 2013 йил 15-19 апрел кунлари “Банк ишида халқаро стандартлар” йўналишида тадбирлар ўтказилган.

 

Ўқув режалар, дастурлар ва адабиётлар

Тасдиқланган Ўқув режаларга мувофиқ барча фанларнинг ўқув ва ишчи ўқув дастурлари бугунги кун воқелиги талабларидан ҳамда республика иқтисодиёти, банк-молия соҳалари олдида турган вазифалар ва, энг муҳими, Президентимиз томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб тайёрланиб келинмоқда.

Аксарият мавзулар тубдан қайта кўриб чиқилиб, мавзуларни очиб беришга қаратилган саволлар ва уларни аудитория тингловчиларига (магистрантларга) етказиб беришнинг замонавий педагогик технологиялари (усуллари, воситалари, техникаси) такомиллаштирилиб, адабиётлар базаси эса янгиланиб борилмоқда.

Фанларнинг мазмунини яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Академияда ишлаб чиқилган ягона талаб доирасида барча фанларнинг Ўқув-услубий мажмуалари яратиб борилмоқда.

 

          Илмий изланишлар ва инновациялар соҳаси 

            Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий-амалий изланишлар, илғор тажрибаларни ўрганиш орқали оширилиб борилмоқда.Назарий-амалий билимларга эга бўлган, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда чет мамлакатлар ўқув юртларида ўқиб келган ёки малака ошириб қайтган, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларни олиб боришга мойил бўлган истиқболли ёш педагог-олимлар захираси шакллантириб борилмоқда.

          Тингловчилар томонидан тайёрланган ва ҳимоя қилинаётган магистрлик диссертациялари сифатини ошириш, диссертация натижаларини амалиётга ҳамда ўқув-услубий жараёнга татбиқ қилиш тизими яхши йўлга қўйилган.

          Фан-таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга ошириш, жумладан, «Обод турмуш йили» ва “Соғлом бола йили” Давлат дастурларида келтирилган вазифаларни бажариш борасида тижорат банклари, молия муассасалари, инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда олиб инновацион тадқиқотларда кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

 

Банк-молия институтлари ва реал сектор корхоналари билан ишбилармонлик ҳамкорлиги

 

“Инвестициялар” кафедраси барча манфаатдор томонларга қуйидаги соҳаларда кенг кўламда ҳамкорлик қилишни таклиф қилади:

– инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизаси;

– стртагик режалаштириш ва стратегияларни ишлаб чиқишда консультацион кузатиб бориш;

– кенг соҳадаги компаниялар учун ривожланиш бизнес-режаларини ишлаб чиқиш;

– инвестиция портфелларини шакллантириш ва бошқариш бўйича маслахат хизматларини кўрсатиш;

– АЖ, ҚК, МЧЖ, тижорат банклари, суғурта компаниялари учун корпоратив стандартлар ишлаб чиқиш (устав, низомлар, лавозим йўриқномалари, кўрсатмалар);

– самарали корпоратив риск-менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва жорий  қилиш;

– корпоратив сиёсатларни ишлаб чиқиш (инвестицион, эмиссион, дивиденд, ахборотва б.);

– корпоратив бошқарув ва назорат даражасини диагностикақилиш, ҳамда улар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;

– корхоналарнинг комплекс молиявий ва инвестиция таҳлилини ўтказиш ва корхоналар молиявий барқарорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

– компанияларнинг кўп поғонали молиявий менежмент тизимини ишлаб чиқиш.

 

          Халқаро алоқалар ва грантлар

Кафедра бир неча йиллардан буён Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Люксембург Молиявий технологиялар ўтказиш агентлиги (AТTF), Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия), Герцензе ўқув маркази (Швейцария), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия) ва бошқа институт ва марказлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

Хусусан, кафедра мудири Ш.Мустафакулов 24 нафар магистрантлар билан биргаликда 2013 йилнинг 17-28 июнь кунлари  Люксембург молиявий технологияларни узатиш агентлиги (ATTF) томонидан ташкил этилган “Капитал бозорлар  ва молиявий инструментлар” мавзусидаги семинарда иштирок этиб малакасини ошириб қайтди.

Кафедрада халқаро алоқаларни янада кучайтириш, уларда ўқитувчилар ва тингловчиларнинг иштирокини таъминлаш борасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида профессор-ўқитувчилар халқаро ва республика миқёсидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳа ва грантларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

 

Ишлаб чиқариш билан боғлиқлиқ малакавий амалиёт ва стажировка

Кафедра магистрантлари хорижий ривожланган давлатларда, хусусан, Япония, Германия, Люксембург, Чехия, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатларда ёзги стажировкаларга бориб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб қайтишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий стажировкаларга борадиган тингловчиларни танлаб олиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда ҳамда уларни тайёрлашда қисқа муддатли тезкор курслар ташкил этишмоқда.

Шунингдек, тингловчиларнинг малака амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан услубий кўрсатмалар, топшириқлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тингловчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

“Интерфаол усулда ташкил этиладиган маҳорат дарслари жадвали”га мувофиқ кафедра томонидан етук олимлар, амалиётчи-мутахассислар, фан арбобларини таклиф этган ҳолда, мунтазам равишда “маҳорат дарслари” ташкил этилмоқда. Ушбу маҳорат дарслари тингловчиларнингдунё қарашларини кенгайтиришга, уларнинг амалий билим савияларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

 

Битирувчилар ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари

Ҳозирги кунда юксак муваффақиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган ва доимий равишда кафедра билан алоқасини узмай келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фахрлидир. Булар:

 

Ф.И.Ш.

Иш жой ва лавозими

Фото сурати

1.

М.М. Омаров

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бошлиғи

Описание: Омаров Муратжон Юлчибаевич КМККБ-10

2.

Э.В. Ахаев

“Ўзметкомбинат” ОАЖ “Прогнозлаштириш ва нархларнинг шаклланиши бўлими бошлиғи,Академияда илк маротаба ташкил этилган битирувчиларнинг ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий соҳаларда энг юқори натижаларни қайд этган тингловчилар учун таъсис этилган Олтинсертификатсоҳиби

Описание: Ахаев Эскандер Ваалович ИБР-15

3.

Д.М. Абдурахмонов

Ўзбекистон РеспубликасиМарказий банки Валютани тартибга солиш ва ташқи алоқалар департаменти Валютани тартибга солиш бошқармаси бошлиғи

Описание: Абдурахманов Дониер ИББ-09

4.

М.Б. Ахралова

Қибрай  тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи

Описание: Ахралова Мастура Баходировна КМККБ-05