“Чет тиллари” кафедраси ташкил этиши ва ривожланиши тарихи Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тарихи билан чамбарчас боғлик. “Чет тиллари” кафедраси 1996 йилда ташкил этилди ва унинг асосий мақсади – банк ва молия соҳалари учун инглиз тилига мукаммал эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборатдир.

 Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти:

  1. Такташева Динара Ринатовна, кафедра мудири;
  2. Кодирова Нодира Илёс қизи, филология фанлар номзоди, доцент;
  3. Чижова Алла Олеговна, катта ўқитувчи.
  4. Кариева Дилафруз Эрматбековна, катта ўқитувчи;
  5. Разакова Мунира Тураевна, катта ўқитувчи;
  6. Шермухамедова Дилнозахон Рахимджановна, катта ўқитувчи;
  7. Зокирова Дилдора Бахтияровна, кабинет мудири.

Кафедра профессор-ўқитувчилари барча факультетлар магистрантлари учун “Амалий инглиз тили” фанидан амалий машғулотларни олиб борадилар (144 аудитор соат). “Амалий инглиз тили” курси банк, молия, солиқ тизимлари ва инвестицияларни бошқариш соҳасидаги мутахассислари учун инглиз тилини ўрганишга ESP – English for Special Purposes йўналишига йўналтирилган. Фаннинг асосий мақсади – умумий инглиз тили (Survival English), ҳамда инглиз тили махсус мақсадлар учун (ESP) ўрганишга қаратилган.

Кафедра ўқитувчилари томонидан барча мутахассисликлар магистрантлари учун «Амалий инглиз тили (иқтисодий йўналиш)» фани, ҳамда интерактив факультатив машғулотлар олиб борилади. «Амалий инглиз тили (иқтисодий йўналиш)» курси 3 босқичдан иборат: Basic, Intermediate, Advanced.

«Амалий инглиз тили (иқтисодий йўналиш)» фанидан намунавий ўқув ва ўқув ишчи дастурлари ишлаб чиқилган. Уларнинг асосий мақсади – тилни ўрганиш кўникмаларини ривожлантиришдир. Янги ўқув дастурларига мувофик 3 босқичга: Basic, Intermediate, Advanced йўналишларига қаратилган ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилган. Ушбу ўқув-услубий мажмуаларда инновацион таълим технологиялар ўз аксни топган.

Инглиз тилини ўрганиш бўйича дарсдан ташқари интерактив дарсдан ташқари презентациялар (ўқув жадвалдан ташқари), етакчи мутахассислар билан учрашув, етакчи профессорларнинг очиқ ва муаммовий лекциялари, банк-молия соҳасидаги етук мутахассис раҳбарлар томонидан мастер-класслар чет эл даражасида дарсдан ташқари фаолият олиб борилди.

Академияда таълим беришнинг ўзига хослиги инглиз тилини чуқур профессионал даражада ўргатиш бўлиб, инглиз тили нафақат аудиторияда ўқув дастурлар асосида ўргатилади.

2012-2013 ўқув йилидан бошлаб, магистрантларни аудиториядан ташқари вақтини ўтказиш бўйича йўналтирилган инновацион таклиф, етакчи, тил билувчи мутахассисларни таклиф қилган ҳолда интерфаол инглиз тили дарсларини ўтказиш бўлди. Мазкур дарс “тилга кириш” усулига асосланиб, гаплашиш амалиётини шакллантиришга, сўз бойлигини оширишга ва энг муҳими тил муҳитини шакллантириб тўсиқни енгишга ёрдам беради.

Кафедра профессор-ўқитувчилари БМАда инглиз тилини ўргатиш хусусиятларини акс эттирувчи 3та ўқув-услубий мажмуа, 8та ўқув-услубий кўлланма, 17та услубий ишланма, 5та роль уйинларини ишлаб чиққанлар.

Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий изланишлар орқали ошириб борилмоқда. “Чет тиллари” кафедрасининг илмий мавзуси – “Иқтисодиёт мутахассислари учун инглиз тилини ўқитишнинг лингводидактик хусусиятлари”. Ушбу мавзу доирасида профессор-ўқитувчилар ўз илмий мақолаларини чоп этадилар ва кафедранинг илмий семинарларида, ҳамда халқаро ва республика анжуманларида маърузалар билан иштирок этадилар.

“Чет тиллари” кафедраси узоқ муддатли, анъанавий халқаро ҳамкорлар билан, шу жумладан, Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия), Дойчебанк (Германия), Герцензе ўқув маркази (Швейцария), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия), Кеймюнг  Университети (Жанубий Корея) ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади.

БМА магистрантлари Япония, Германия, Люксембург, Чехия, Швейцария, Жанубий Корея, Малайзия ва бошқа мамлакатларда ёзги стажировкаларда иштирок этадилар. Кафедра профессор-ўқитувчилари магистрантларга хорижий ўқув юртлари материаллари билан амалий ёрдам кўрсатадилар, чет эл мутахассисларининг лекция ва семинарларни ёзма ва оғзаки таржима қиладилар ва чет эл экспертлари билан академия ва идоралараро миқёсдаги музокара ва учрашувларда таржимон сифатида иштирок этадилар.  Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари магистрлик диссертацияларни инглиз тилида ёзадиган магистрантларга маслахатчи сифатида амалий ёрдам берадилар.