Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси  жамоасининг  юқори илмий салоҳияти,  партиялар фаолиятидаги иштироки бошқа ташкилотлар томонидан ҳам эътироф этиб келинади. Ўзбекистон Либерал Демократик партияси томонидан 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда устозларимиз – Академия ректори Б.Т.Бердияров,  Малака  ошириш ва қайта тайёрлаш факультети декани  Н.Х.Жумаев, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири И.М.Ниязметов, “Молия” кафедраси мудири Д.Раҳмонов, “Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит” кафедраси мудири К.Хотамовлар  хурматли меҳмонлар сифатида таклиф  этилди.

Уларнинг соҳадаги кўп йиллик илмий фаолияти, банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув  кадрлари ва мутахассисларини тайёрлаш, малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашдаги фаолиятлари, энг асосийси партия фаолиятида эксперт сифатидаги ҳаракатлари алоҳида эътироф  этилди.

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси етакчилари Академия олимларини 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этди. Уларнинг олий таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали фаолияти, иқтисодиётимиз ривожига қўшаётган хиссаси, партия фаолиятидаги ҳаракатлари юқори баҳоланди ва партия аъзолари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.