Тошкент шаҳрида 1 октябр – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга антиқа ва эсда қоларли совға тақдим қилишди. Қандай дейсизми? “Тошкент устозларни қадрлайди” шиори остида шаҳримизнинг марказий кўчаларига ўрнатилган банерларда профессор-ўқитувчиларнинг расмлари акс эганини кўрамиз. Жами 37 нафар профессор-ўқитувчилар орасида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири, и.ф.д. И.М.Ниязметовнинг ҳам борлиги биз – Академия жамоаси учун қувонарли, албатта. Ёш олимнинг самарали илмий фаолияти бунданда юқори эҳтиромга лойиқ. Яна бир бор байрам муборак дея, устозга илмий фаолиятида зафарлар тилаб қоламиз.