Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академиянинг 28 нафар профессор ўқитувчилари ва ходимлари 27-29 сентябр кунлари   Хоразм вилоятига саёҳат уюштиришди.  Саёҳат давомида Хива, Ургенч каби тарихий шаҳарларга ташриф буюришди. Шаҳардаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди, диққатга сазовор жойларни томоша қилишди.