Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида янги ўқув йилининг бошланганлиги муносабати билан  2019-2020 ўқув йилида  таълим сифатини янада ошириш, юзага келаётган айрим камчилик ва муаммоларга барҳам бериш мақсадида  Академия жамоаси ва 2-курс тингловчилари иштирокида “Очиқ мулоқот”  ташкил этилди.

“Очиқ мулоқот” давомида тингловчиларни қизиқтирган саволларга Академия раҳбари ва жамоаси батафсил маълумотлар бериб ўтишди. Юзага келган камчиликлар сабаби ва ечими  муҳокама қилинди. Тингловчиларга қулайлик яратиш ва таълим самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган янгиликлар билан таништирилди. Мулоқотда айтилган таклиф ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилиши ва ҳал этилиши айтилди.