Жамиятимизни тубдан ислоҳ қилиш,  тадбиркорлар ва ишбилармонларга кенг имкониятлар яратиш борасида  қатор соҳаларда бўлгани каби солиқ соҳасида ҳам ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Турли экспертлар томонидан билдирилган кўплаб фикрлар ва бир неча ой давом этган муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон янги солиқ тизимини ишлаб чиқиш ҳақида Президент Фармони имзоланган эди. Ҳозирги кунда мутахассис ва экспертлар томонидан жаҳон андозаларига мос келувчи янги Солиқ Кодекси лойиҳаси тайёрланиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

07.09.2019 санада  Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида янги таҳрирдаги Солиқ Кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар   бўлиб ўтди. Тадбирдан мақсад янги таҳрирдаги Солиқ Кодексидаги ўзгаришлар ва киритилган қўшимчалар билан таништириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш.

Янги таҳрирдаги Солиқ Кодекси лойиҳаси Банк-молия академияси профессор ўқитувчилари ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институтининг профессор ўқитувчилари иштирокида муҳокама қилинди.

Тадбирда Молия Вазирлиги ва Солиқ қўмитасидан ташриф буюрган мутахассислар Э.Ф.Гадоев, М.Мирганиев, У.Дадахонов,  У.Набиев, А.Олимовлар маъруза қилди. Семинар қизғин бахс-мунозаралар ва муҳокамалар асосида бўлиб ўтди.