Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрамдир. Наврўз миллий маънавиятимиз ривожидаги энг муҳим шодиёнадир. Бу йил ҳам  Наврўз тантаналари  юртимизда кенг кўламда нишонланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида 29-30 март кунлари байрам тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда баҳорий таомлар  ва турли ўйинларга алоҳида  урғу берилди. Тадбирнинг биринчи  кунида  эзгу ниятлар билан қозонга сумалак солинди.   Академия жамоаси  ва тингловчилари иштирокида спортнинг 4 тури- шахмат, шашка, стол  тенниси, армрестлинг бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

Қизиқарли  ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтган спорт ўйинларида:

Спортнинг шахмат тури бўйича магистратура факультетининг “Тижорат банкларини бошқариш” мутахассислиги тингловчиси Бобожонов Жонибек;

Шашка тури бўйича “Банк иши” кафедраси мудири доц.Додиев Фозил;

Стол тенниси бўйича магистратура факультетининг “Солиқлар ва солиққа тортиш” мутахассислиги 2-курс тингловчиси  Нурматов Шерзод;

Армрестлинг бўйича магистратура факультетининг “Банк ҳисоби ва аудит” мутаассислиги 2-курс тингловчиси – Шомирзаев Аброрлар рақибларидан устунлик қилиб, ғолибликни қўлга киритдилар.  Спорт ўйинлари ғолибларига  фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирнинг иккинчи кунида академия жамоаси ва тингловчиларига ош дастурхони ташкил этилди. Тадбирга буюртмачи ташкилотлар: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Тошкент Молия институти, Ўзбекистон Республикаси Миллий банки, Ипак йўли банки, ЎзЛиДеПдан меҳмонлар таклиф қилинди. Россия Федерацияси ғазначилигига қарашли молия илмий тадқиқот институти ходимлари ҳам ташриф буюришди. Ташриф давомида кафедралар ва АРМ фаолияти билан яқиндан танишди.

Академияда охирги йилларда амалга оширилган  ишлар , эришилган ютуқлар ҳақидаги ижобий фикрларини баён этишди.  АРМ фондидаги қимматли манбалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.