2019 йил 1 апрель куни Ўзбекистоан Республикаси Банк-молия академиясида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) экспертлари иштирокида, академия тингловчилари учун “Бюджет-солиқ соҳасида шаффофлик” ва “Давлат молиявий статистикаси” мавзуларида мастер-класс бўлиб ўтди.

ХВЖнинг Давлат молияси бўйича эксперти – Марко Кангиано ва  Давлат молиявий статистикаси бўйича эксперти Ирина Дубининаларнинг тақдимотлари Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларида катта қизиқиш уйғотди. Мастер-класс интерактив тарзда олиб борилиб,  йиғилганлар ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олишди.

Жумладан, Мастер-класс давомида бюджет соҳасида шаффофликни таъминлаш, давлат молиявий бошқарувини такомиллаштириш ҳамда давлат молиявий статистикасида бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамлари маблағларини акс эттиришга таалуқли бўлган бир қанча масалалар муҳокама қилинди.

Маълумки, Банк-молия академияси Ўзбекистон Республикаси банк ва молия соҳаларида фаолият юритувчи рахбар ходимларни таёрлайди. Ушбу мастер-классни ўтказишдан мақсад, бўлғуси рахбар ходимларни нафақат халқаро илғор тажрибалар билан таништириш балки, Ўзбекистонда яқин келажакда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлардан хабардор қилишдан иборат.

Эътиборлиси, тадбир якунида ХФЖ экспертлари Академия тингловчиларининг хорижий тиллар ва давлат молияси борасидаги билим ва кўникмаларини юқори баҳоладилар.

Мазкур тадбир ХВЖнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга техник кўмак кўрсатиш ва бюджет-солиқ соҳасида шаффофликни баҳолаш доирасида жорий йилнинг 25 мартидан 5 апрелига қадар ташрифи доирасида ташкиллаштирилди.