Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Америка қўшма штатларининг Лас Вегасда жойлашган Иқтисодиёт ва бизнес халқаро академияси (International Academy of Business and Economics, Las Vegas) ҳамда Ҳамкорбанк АТБ билан ҳамкорликда 2019 йил 5-7 октябр кунлари Лас Вегас шаҳрида, 11-13 октябр кунлари Тошкент шаҳрида “Молиявий ва иқтисодий ривожланиш истиқболлари ва имкониятлари: назария ва амалиёт” (Future challenges and perespectives on economic and financial development: theory and practice) номли халқаро конференция ўтказишни режалаштирган. Мазкур Халқаро конференция билан боғлиқ барча маълумотларни www.iabe.org сайтидан ҳам олиш мумкин.

Ушбу конференциянинг материаллари қуйидаги журналлар томонидан нашр этилиши кўзда тутилган:

Journal of Academy of Business and Economics (ISSN: 1542-8710);

Journal of International Business and Economics (ISSN: 1544-8037);

Journal of International Finance and Economics (ISSN: 1555-6336);

Review of Business Research (ISSN: 1546-2609);

International Journal of Business Strategy (ISSN: 1553-9363).