Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси ташаббуси билан 2018 йил 20 сентябрь куни пойтахтимиздаги 101-сонли кар болалар мактаб-интернатида “БОЛАЛАРГА МЕҲР ВА ҚУВОНЧ УЛАШИБ” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди.

IMG_2957

Меҳр-оқибат, эзгулик, хайру саховат, мурувват халқимизга хос одат. Айниқса, болажон миллатимиз юрт эртаси бўлган келажак авлодга алоҳида эътибор қаратиб келади. Ўтказилган мазкур тадбир ҳам ана шу эзгу мақсадларни ўзида мужассам этди..

Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки мактаб-интернатида 183 нафар ўқувчи таҳсил олиб, умумтаълим фанлар, махсус даволаш-коррекцион машғулотлар билан бирга ўқувчиларнинг касб, спортга оид қизиқишлари инобатга олиниб, алоҳида эътибор қаратилади.

IMG_2974

Тадбир мактаб ҳақидаги видео ролик билан бошланди. Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси тингловчилари томонидан ташкил этилган тадбирда болажонларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида махсус дастур асосида олиб борилди. Болажонларнинг рақс ва спорт бўйича моҳирона ҳаракатлари намойиш этилди.

Тадбирда иштирокчилар учун афсунгар Хушнуд Али ибн Махмуд ўзининг сирли афсунгарлик дастури билан, Ўзбекистоннинг энг ёш афсунгари Обиджон Бекжонов иллюзия дастури билан,“HOLLYWOOD SHOU” иштирокида лазер шоу ҳамда Республика эстрада-цирк коллежи иқтидорли ўқувчиларининг томошаси ташкил этилди.

IMG_3048

Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси ҳамда “Суғурта иши” мутахассислиги тингловчилари томонидан мактаб-интернат ўқувчиларига спорт инвентарлари, ўқув қуроллари, бадиий китоблар ҳамда суғурта полислари тақдим этилди.

Ҳар бир болага меҳр, эътибор оғушадилигини яна бир бора намоён этган тадбир барчага бирдек манзур бўлганини иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларидан ҳам билиш мумкин. Тадбир қатнашчилари тадбир ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдириб, ўз фикрларини баён этишди. Болаларни бирлаштириш, уларни миллий ғояга содиқлик, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, истеъдод ва қобилиятларини намоён қилишлари ҳамда ривожлантириш мақсадида ўтказилган байрам тадбири барчанинг ёдидан кўтарилмайди.