• LMS
  • E-library
  • O‘qishga qabul
  • FAQ

Yangiliklar

image

Академиянинг халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Академиянинг халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Бугун, 1 июль куни Банк-молия академияси ҳамда International Islamic University Malaysia расмийлари ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Музокаралар жараёнида Банк-молия академияси тингловчиларининг “EDU-TOUR 2022” доирасида Малайзияда ташкил этиладиган ўқув ва амалий машғулотларда иштирокини таъминлаш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Ташриф дастурига асосан тингловчилар Малайзия университети таълим жараёнлари билан танишадилар ҳамда Executive Certificate of Islamic Banking and Finance (e-CIBF) таълим дастури ва банклар фаолиятини ўрганадилар.

Шунингдек, International Islamic University Malaysia профессор-ўқитувчиларини Банк-молия академиясида ташкил этиладиган ўқув машғулотларига жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Йўналишдаги вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.