• LMS
  • E-library
  • O‘qishga qabul
  • FAQ

Yangiliklar

image

Handong Global University вакилларидан иборат Жанубий Корея делегацияси амалий ташриф билан Банк-молия академиясида бўлди

Handong Global University вакилларидан иборат Жанубий Корея делегацияси амалий ташриф билан Банк-молия академиясида бўлди

Бугун, 27 июнь куни Hondong Global University вакилларидан иборат Жанубий Корея делегацияси амалий ташриф билан Банк-молия академиясида бўлди.

Бўлиб ўтган мулоқот жараёнида таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Бу борадаги ўзаро алмашувларни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари ва режалари белгилаб олинди.

Музокаралар жараёнида томонлар Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш ва таълимни ривожлантиришга берилаётган эътибор ҳамда Жанубий Кореянинг таълим ва ахборот тизимлари соҳасидаги энг илғор тажрибаси ҳақида тўхталиб ўтдилар. Икки олий таълим муассасаси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилдики, Жанубий Корея юксак тараққий этган ва улкан салоҳиятга эга давлатларидан бири ҳисобланди. Мамлакат кўплаб соҳалар қатори, инновацион таълим соҳасида ҳам илғор тажрибаларни қўллаб келмоқда. Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан кўзлаган асосий мақсад банк-молия соҳаси учун кадрлар тайёрлашда Корея миллий тажрибасининг ўзига хос ютуқларини ўрганиб, амалиётга татбиқ этишга қаратилган.
Расмий доирадаги мулоқот якунида Hondong Global University вакиллари самимий мулоқот учун миннатдорлик билдириб, Янги Ўзбекистон ўтмиши бой ва келажаги порлоқ мамлакат сифатида тараққиётнинг ўзига хос йўлидан жадал юксалиб бораётганини эътироф этдилар.

Келишувларнинг амалий ижроси сифатида, Hondong Global University профессорлари томонидан Банк-молия академияси профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари учун UNESCO/UNITWIN дастури доирасида грант лойиҳалари бўйича тақдимот ўтказилди. Тақдимотда “Молия ва капитал бозоридаги рақамли трансформация: Ривожланаётган мамлакатларда нима содир бўлмоқда?”, “Корпоратив молиялаштиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши” ҳамда “Рақамли трансформация” мавзулари муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг иштирокчилари Жанубий Кореялик профессорлар томонидан берилган тўртинчи саноат инқилоби туфайли молия бозоридаги ўзгаришлар, молиявий инновациялар ва технологиялар, корпоратив молиялаштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, инновацион стартаплар ва иқтисодий ўсиш бўйича янги маълумотларга эга бўлдилар.