Раҳбарият


 

Тимур Ядгаров,

Банк – молия академиясининг ректори

Тимур Ядгаров 1992 йилдан бошлаб бизнес соҳасини бошқариб келадилар. Халқаро савдо, банк иши, молия ва бошқарув бўйича консалтинг йўналишларда раҳбарлик қилганлар. Муваффақиятли профессионал фаолияти туфайли, стратегия, етакчиликни ривожлантириш ва ташкилий ўзгаришлар соҳасидаги етакчилар билан ҳамкорлик қилиш имкониятлардан фойдаланганлар. 

Бухоро давлат университети, Москва педагогика университетининг битирувчиси, педагогига ва иқтисод йўналишларда дипломлар ва магистр даражасига ега бўлиб, кейинчалик кўплаб дастурлардан муваффақиятли ўтганлар, шу жумладан Гарвард бизнес мактаби профессори Марк Малец раҳбарлигида Leadership Academy (2005) дастури. 

“Жахон капитал бозорига қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасининг интеграцияси” мавзусида иқтисод фанлари номзодлик диссертациясинини 2003 йилда ҳимоя қилган. Ўзбекистон Республикаси бозор капиталини ривожлантириш агентлигининг экспертлар Кенгаши аъзоси. 

Бошқариш бўйича маслахатчи ва раҳбарлар мурабийи сифатида, Тимур Дамировични мунтазам равишда Сколково ҳалқаро бизнес мактабига, Москва давлат бошқарув университетига ва бошқа нуфузли олий таълим муассасаларига дарс берган (2013 – 2018).

2003 йилдан модерация, фасилитация, тартибсизликни тизимга киритиш ва келишмовчиликларни бошқариш билан шуғулланиб келмоқда. 2004 – 2006 йилларда Капиталбанкда стратегия ва ходимлар бўйича директор лавозимида, 2007 йилда УРСА банк, 2009 йилда Уютерра, 2010 йилда Ilim Timber Industry корхона ва банкларда М&A битимларни амалга ошириш жараёнида командаларни интеграция қилиш лойиҳалари раҳбари. 2011 йилда “Техносила” компанияси директорлар кенгашининг аъзоси сифатида қиймати бир миллиард доллардан ортиқ бўлган компанияларда долзарб саволларга жавоб топишга ёрдам берганлар.

Тимур Дамирович мафкура ва коммуникация соҳасида энг муҳим келишувлар яратиш имконини берадиган дунё бестселлери муаллифи Джон Кинг билан биргаликда ишлаб чиқилган “Tribal Leadership” малака ошириш дастури (2012-2020) мастер – мураббий ҳисобланади.

Уларнинг раҳбарлигида амалга оширилган "CREDO – муваффақият маданиятига йўл" (2018-2020) дастури Казактелеком компаниясини энг яхши ходимларига шахсий қадриятларнинг корпоратив қадриятлар билан алоқасини ҳамда инновацион ғояларини амалга оширишга ва миллионлаб АҚШ долларида баҳоланган иқтисодий самарани яратишга ёрдам берди.

Евросиё марказий депозитарийлари ассоциацияси ташқил қилишни ташаббускори (2001). Россия иқтисодиёт жамғармаси (Россия) ва “One million acts of innovation” (Канада) асосчиларидан бири. Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эксперт Кенгаши аъзоси.

 

 

                                                                                                   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш