Банк-молия академияси томонидан назария ва амалиёт ўртасида чамбарчас боғлиқликни таъминлаш мақсадида магистратура тингловчилари учун амалий машғулот ташкил этилди. Ушбу амалий машғулот белгиланган режа доирасида ташкил этилиб, унинг мақсади турли замонавий менежмент тизимига эга хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти билан тингловчиларни таништиришдан иборат.

Корхона менежмент тизими тамойилларини татбиқ этиш борасидаги улкан муваффақиятли тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Банк-молия академияси магистратура тингловчилари “Artel Electronics” МЧЖга ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Академия вакиллари Artel’нинг ишлаб чиқариш базалари ва логистика маркази, тадқиқотлар ва такомиллаштириш маркази ҳисобланган R&D бўлими фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, музлатгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш заводлари бўйлаб экскурсия ҳам амалга оширилди. Маиший техника ишлаб чиқарувчи корхонанинг иш фаолияти билан танишдилар ва ишлаб чиқариш жараёнларига гувоҳ бўлдилар.


Улашинг: