Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси дастури ХАКАТОН FinTech & VR” конференцияси

Жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари Банк-молия академияси биносида ХАКАТОН FinTech & VR тадбири бўлиб ўтди.

Хакатон – маълум вақт мобайнида дастурчилар бирор лойиҳа устида ишлаши кўзда тутилган тадбир. Бугунги кунда жаҳон дастурчилари, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчи компания ҳамда таълим муассасалари хакатон ташкил этишади, бу шунчаки дастурлаштириш соҳасидаги мусобақа ҳисобланади. Виртуал реаллик (ВР) ва молиявий технологиялар (FinTech) экспертлар томонидан IТ да энг истиқболли йўналишлар сифатида тан олинмоқда.

Хакатоннинг асосий мақсади рақамли технологияларга қизиқишни орттириш ва IТ соҳасидаги етук мутахассисларни танлаб олиш, чунки бу соҳани ривожлантириш бугунги кунда нафақат бизнинг давлатимизда, балки бутун дунёда муҳим ва устувор вазифага айланган.

Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки қўллаб-қувватлаши ва тижорат банклари, молия технология компаниялари ва таълим муассасалари ҳамкорлигида Банк-молия академияси томонидан профессионал мутахассислар ва IТ соҳасига қизиқувчи ёшлар ўртасида ўтказиладиган “FinTech & VR” Хакатонига аризалар қабул қилиш бошланди.

Хакатон бўйича асосий маълумот:

• 2 октябрь соат 10.00 да бошланади ва 3 октябрь соат 17.00 да тугайди (онлайн)

• 5 кишилик жамоалар Хакамлар томонидан қўйилган вазифаларни ечадилар;

• Жамоалар иши якунида МВП тақдим қилишлари лозим (МВП – минимал ишловчи дастурий маҳсулот);

• Ғолиб жамоалар қимматбаҳо совринлар ва энг асосийси – Австралия, АҚШ, Германия, Россия ва Қозоғистон менторлари иштирокида 3 ойлик Акселерация дастурида бепул иштирок этадилар, дастурда муваффақиятли қатнашган 5-6 стартаплар чет эл сармоясини жалб қилишга имкони туғилади.

Хакатон мактаб ўқувчилари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, профессионал мутахассислар ва юртларида ИТ соҳасига қизиқувчи ёшларни қамраб олди.

Тадбир бошида ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар сони ва қўйилган вазифалар билан таништирилди. Шундан сўнг жамоаларга кейинги кунга қадар муҳла берилди.

2021 йил 3 октябр соат 17:00да ХАКАТОН “FinTech & VR” тадбири давом этди. Унда жамолар берилган масалаларни ечишлари учун ажратилган вақт тўхтатилди. Уч номинация бўйича ғолиблар аниқланиб,  акселерация дастури иштирокчиларининг келишув имзолашлари эълон қилинди. Унга кўра, иштирокчилар бизнесида БМА ҳам ҳиссадор сифатида кўзда тутилган.


Улашинг: