Ҳурматли Молиявий саводхонлик бўйича республика олимпиадаси иштироқчилари,

Ташкилий қўмита ва Апелляция комиссияси умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ва олий ўқув юртлари бакалавриат талабалари ўртасида молиявий саводхонлик бўйича республика олимпиадасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан баҳолаш ишларини якунладилар. Жамоалар ва мурожаатларнинг натижалари билан қуйида танишишингиз мумкин:

1. Тасдиқловчи видео материаллар тақдим этилмаганлиги ёки тўлиқ бўлмаганлиги сабабли натижалари ҳисобга олинмайдиган жамоалар рўйхати.

1-илова

2. Олимпиаданинг I босқичи ғолибларининг якуний рўйхати.

2-илова

Биз барча ғолибларни чин дилдан табриклаймиз ва уларни 2021 йил 3 август куни бўлиб ўтадиган олимпиаданинг II босқичига таклиф этамиз.


Улашинг: