Хурматли олимпиада иштирокчилари!

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этган молиявий саводхонлик бўйича республика олимпиадасида фаол иштирокингиз учун ташаккур.

Олимпиаданинг 1-босқич натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган жамоалар рўйхатини эълон қиламиз.

Файлни юклаб олинг

"*" Белгиси қўйилган жамоалар ушбу хабар эълон қилинганидан кейин 24 соат ичида қўллаб-қувватловчи видео материалларни тақдим этишлари шарт. Бундай материаллар бўлмаган тақдирда жамоаларнинг натижалари ҳисобга олинмайди ва иштирокчининг ўрни рўйхатдаги энг юқори бал тўплаган кейинги жамоага ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, апелляция шикояти билан 2021 йил 27-июл (18:00)га қадар мурожаат қилишингиз мумкун. Мурожаат ёзма равишда olimpiada@bfa.uz электрон манзилга юборилиши керак.  

Сизнинг жамоангиз қанча бал тўплаганини аниқлаштириш учун сизнинг шахсий кабинетингиз moodle.bfa.uz сайтида мавжуд.

 


Улашинг: