I даражали мураккабликдаги кейслар:

1.    Молия ташкилотининг инновацион бизнес-моделини яратинг;

2.    Ўзбек эмитентларининг қимматли қоғозларидан юқори даромадли сармоя портфелини яратинг;

3.    Ривожланаётган давлат иқтисодиёти мисолида молия тизимининг давлат томонидан тартибга солишнинг энг яхши амалиётини таърифлаб беринг

4.    Банк фаолиятида ахборот молия технологияларини қўллаш соҳасида хатарларни баҳолаш методологиясини таклиф қилинг;

5.    Банк фаолиятини рақамлаштиришнинг устуворлигини шакллантириб беринг;

6.    Аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишнинг асосий воситаларини тавсифлаб беринг;

II даражали мураккабликдаги кейслар:

1.    Давлат бюджети харажатларининг шаффофлигини ошириш дастурини ишлаб чиқинг;

2.    Давлат харидлари соҳасида рақобатни кучайтириш йўлларини ишлаб чиқинг;

3.    Норасмий меҳнат бозорини қонунийлаштириш дастурини ишлаб чиқинг;

4.    Молия ташкилотининг солиқ юкини оптималлаштириш чораларини аниқ мисол ёрдамида таклиф этинг;

5.    Банк маркетингидаги энг яхши амалиётни тавсифлаб беринг. Маркетинг воситаларини ажратган ҳолда амалиётга тадбиқ этиш режасини тузинг;

6.    Тижорат банкларида трансферт нархларини белгилаш тизимини жорий этиш;

III даражали мураккабликдаги кейслар:

1.    Давлат инвестиция сиёсатининг жамоатчилик назоратини кучайтириш режасини ишлаб чиқинг;

2.    Банк карталарида фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқинг;

3.    Банк тизимини модернизация қилишнинг баҳолаш мезонларини ишлаб чиқинг;

4.    Ислом банклари фаолиятидаги хатарларни бошқариш тизимини баҳолашни банкларнинг бирининг мисолида тавсифлаб беринг;

5.    Банклар фаолиятида сунъий интеллектни қўллашнинг истиқболли режасини ишлаб чиқинг;

6.    Банк экотизимларини яратиш тажрибасини баҳоланг, уларнинг истиқболлари ва муаммоларини тавсифланг;

 

Жамоангиз билан мавзулардан бирини танлаб ўз ечимингизни тақдим этишингиз лозим.

Нашр вақти: 00:00, 2021 йил 5 июль

Вазифани топшириш муддати: 23:59, 2021 йил 11 июль

Вазифани топшириш шакли: Видео ролиги ва таҳлилий ҳисобот qabul1.bfa.uz платформасида жамоа сардори профили орқали юкланади.

Белгиланган муддатдан кейин топширилган кейс жавоблари кўриб чиқилмайди.

 

Баҳолаш мезонлари қуйидагича:

1.    таклиф этилган тадқиқот/диагностика усулларининг сони;

2.    усулларнинг кейс вазифаларига мослиги;

3.    таҳлилнинг кенглиги;

4.    ғоянинг долзарблиги;

5.    ечимнинг тузилиши ва мантиқий уйғунлиги;

6.    ечимнинг ўзига хослиги/инновационлиги;

7.    лойиҳанинг амалий аҳамияти ва уни амалга ошириш имконияти;

8.    алгоритм мавжудлиги ва илмий асосланганлиги;

9.    тақдимот ва тасвирий материалларнинг сифати;

10. Жамоа бўлиб ишлаш.

 

Очиқ кейс-чемпионатини ўтказиш тўғрисидаги Низомдан эслатма:

- жамоа 2 дақиқа давом этадиган видео-тақдимот ва асослантирилган кейс ечимининг таҳлилий ҳисоботини тайёрлаши керак. Ҳисоботнинг сўнгги саҳифаси ҳар бир жамоа иштирокчисининг фотосурати ва у ҳақидаги қисқа маълумотларни ўз ичига олиши керак;

- кўчирма материаллардан фойдаланилганда манбаларга ҳаволалар кўрсатилиши керак. Чемпионат ташкилотчилари жамоаларнинг плагиат ҳолатларига ёки бошқа муаллифлар интеллектуал мулкидан фойдаланишга йўл қўйганликлари аниқланганда уларни чемпионат ўтказиш давомида ёки у якунлангандан кейин чемпионат иштирокчилари сафидан чиқариш ҳуқуқига эгадир.

 

Хисобот бўйича тавсиялар:

1. Ҳал қилиниши керак бўлган қарама-қаршиликни аниқлаш учун вазиятни диагностика қилинг.

2. Қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган фан ва технологиялар ривожланишининг энг муҳим омилларини кўрсатинг.

3. Ўзига хос, оригинал, аниқ ечимларни шакллантиринг.

4. Ечимингизни исботлаш учун асосий ҳисоб-китобларни тақдим этинг.

5. Сизнинг ечимингизни амалга оширишдаги асосий тўсиқлар ва уларни бартараф этиш йўлларини баён қилинг.

6. Ҳозир бажарилиши керак бўлган биринчи қадамларни аниқланг.

7. Кутиладиган натижалар ва ечим баҳосини таққосланг.

 

Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг

Савол ва мурожаатлар учун https://t.me/BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/joinchat/ymx8-CTR4OhjZGRi


Улашинг: