Молия


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

“МОЛИЯ” КАФЕДРАСИ

КАФЕДРА ҲАҚИДА

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

“Молия” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига ташкил этилган. Кафедра томонидан давлат молиясини бошқариш соҳасида бошқарув кадрларини тайёрлаш, шунингдек молия  соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширилади.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мос мутахассислик тингловчилари учун “Давлат молиясини бошқариш”, “Молиявий менежмент”, “Ғазначиликда давлат бюджети маблағларини бошқариш”, “Ҳудудий молияни бошқариш”, “Давлат қарзларини бошқариш”, “Давлат мақсадли фондларини бошқариш” “Халқаро молия бозори ва институтлари”, “Давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳуқуқий таъминоти”, “Ўзбекистон давлатчилиги тарихи ва ўзбек миллий қадриятлари” фанларидан дарс машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Академияда ташкил этилиб келинаётган Малака ошириш курсларида тингловчиларга дарс машғулотларини олиб бормоқдалар.

Кафедранинг илмий даражага эга асосий штатдаги ўқитувчиларининг салмоғи – 83,3 фоизни, ўртача ёш эса 47  ёшни ташкил этади.

 

Кафедрада тайёрланаётган мутахассисликлар ва ўқитилаётган фанлар

 

Кафедра бугунги кунда 5А230601-Давлат молиясини бошқариш мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Ушбу мутахассисликни тайёрлаш бўйича ҳар бирига алоҳида ОЎМТВ томонидан тасдиқланган Ўқув режалар асосида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлардан тингловчиларга билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келинмоқда.

Ўқув режалар, дастурлар ва адабиётлар

Тасдиқланган Ўқув режаларга мувофиқ барча фанларнинг ўқув ва ишчи ўқув дастурлари бугунги кун ҳолати талабларидан ҳамда республика иқтисодиёти, банк-молия соҳалари олдида турган вазифалар ва энг муҳими, Президентимиз томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб тайёрланиб келинмоқда.

Аксарият мавзулар тубдан қайта кўриб чиқилиб, мавзуларни очиб беришга қаратилган саволлар ва уларни аудитория тингловчиларига (магистрантларга) етказиб беришнинг замонавий педагогик технологиялари (усуллари, воситалари, техникаси) такомиллаштирилиб, адабиётлар базаси эса янгиланиб борилмоқда.

Фанларнинг мазмунини яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Академияда ишлаб чиқилган ягона талаб доирасида барча фанларнинг Ўқув-услубий мажмуалари яратиб борилмоқда.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

Кафедранинг илмий салоҳияти 77 фоизни ташкил қилади. Кафедрада 5 та фан доктори, 4 нафар фан номзоди ва фалсафа доктори, 4 нафар катта ўқитувчи профессор-ўқитувчилар ходимлар фаолият юритмоқда.

Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий-амалий изланишлар, илғор тажрибаларни ўрганиш орқали оширилиб борилмоқда. Назарий-амалий билимларга эга бўлган, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда чет мамлакатлар ўқув юртларида ўқиб келган ёки малака ошириб қайтган, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларни олиб боришга мойил бўлган истиқболли ёш педагог-олимлар захираси шакллантириб борилмоқда.

Жумладан, “Молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва бир гуруҳ ДМБ  тингловчилари жалб этилган ҳолда 2018-2020 йилларга мўлжалланган “Подходы определения цели и индикаторов оценки бюджетных проектов” мавзусидаги грант  асосида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Шунингдек, 2018 йилда “Молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва ДМБ  тингловчилари томонидан қисқа муддатли амалий-инновацион тадқиқот лойиҳалари “Определение качественного индикатора системы образования”, “Аҳоли қатлами гуруҳлари учун "Фуқаролар бюджети" лойиҳасини тайёрлаш масалалари” ва “Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг молиявий таъминоти” мавзуларида қисқа муддатли амалий-инновацион тадқиқот лойиҳалари амалга оширилган.

Тингловчилар томонидан тайёрланган ва ҳимоя қилинаётган магистрлик диссертациялари сифатини ошириш, диссертация натижаларини амалиётга ҳамда ўқув-услубий жараёнга татбиқ қилиш тизими яхши йўлга қўйилган.

Фан-таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга ошириш, Давлат дастурларида келтирилган вазифаларни бажариш борасида Олий Мажлис, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда олиб инновацион тадқиқотларда кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

 

Кафедра профессор-ўқитувчисининг ўтказилган илмий-тадқиқот иши бўйича тақдимоти.

Илмий ишланмалар

Инновацион ҳамкорлик шартномаси асосида кенг кўламли, аниқ мақсадли ишлар амалга ошириган, жумладан:

– олий таълим муассасаларида хизматлар кўрсатишни давлат-хусусий шериклиги амалиёти асосида ривожлантириш орқали бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштириш механизми такомиллаштирилган;

олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўловлар ҳажмини ҳар бир муассасанинг илмий салоҳияти билан боғлиқ ҳолда табақалаштириш натижасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш асосланган;

бюджет маблағлари ҳисобидан фуқароларни мажбурий тиббий суғурталаш механизмини шакллантиришда давлат ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш орқали бюджет маблағларидан самарали фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий тузилмаси такомиллаштирилган;

тиббиёт ходими томонидан тиббий хизматдан фойдаланувчига етказилган моддий зарарларни қоплаш бўйича тиббиёт ходимлари касб жавобгарлиги мажбурий суғуртасини жорий қилиш асослари ишлаб чиқилган;

давлат тиббиёт муассасаларида стационар пуллик тиббий хизмат турларини кенгайтириш натижасида бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ҳажмини ошириш ва тиббий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш асослаб берилган;

«бюджет ташкилоти», «бюджет маблағлари олувчи», «бюджет ижросига касса хизматини кўрсатиш», «давлат харидлари», «бюджет таснифи» тушунчаларини аниқлаштириш орқали Давлат бюджети маблағлари ҳисобини юритиш ва самарали ишлатилишининг илмий-услубий жиҳатдан таъминоти такомиллаштирилган;

ғазначилик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш билан бир қаторда Давлат бюджети маблағларини бошқаришни оптималлаштириш имконини берадиган, давлат бюджети ғазна ижроси жараѐнида юзага келадиган молиявий муносабатлар илмий асослаб берилган;

замонавий технологик ва техник мажмуаларни қўллаш ҳисобига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олиш таклифи асосланган;

бюджетдан маблағ олувчилар барча бўғинларининг давлат бюджети ғазна ижросига тўлиқ ўтиши, ѐпиқ (махфий) тавсифга эга бўлган харажатларни ўзига хос тартибини ҳисобга олган ҳолда, давлат молиясини бошқариш жараѐнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар асослаб берилган;

бюджет маблағи олувчиларнинг паспортлари лойиҳаси, электрон маълумотномаси, услубий қўлланма ва дастурий мажмуани ўз таркибига олувчи инновацион ишланма яратилган;

Ўзбекистондаги молиявий муносабатларни ислоҳ этишнинг ҳозирги босқичи хусусиятлари ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ғазна ижросини такомиллаштиришнинг методологик асослари ишлаб чиқилган.

 

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида ўтказилган семинар, давра суҳбатлари ва очиқ дарслар ҳақида маълумот

“Молия” кафедраси барча манфаатдор томонларга қуйидаги соҳаларда кенг кўламда ҳамкорлик қилишни таклиф қилади:

– давлат бюджетини ишлаб чиқишда бюджет сўровини такомиллаштириш;

– бюджетларарпо муносабатларни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш;

– натижавийликка йўналтирилган бюджетлаштиришга ўтиш масалалари;

– ҳудудларнинг даромадлар потенциалини баҳолаш;

– бюджет ҳаражатларини самарадорлигини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш;

аҳоли қатлами гуруҳлари учун "Фуқаролар бюджети".

Халқаро алоқалар

Кафедра бир неча йиллардан буён Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Люксембург Молиявий технологиялар ўтказиш агентлиги (AТTF), Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия), Герцензе ўқув маркази (Швейцария), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия) ва бошқа институт ва марказлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

Кафедрада халқаро алоқаларни янада кучайтириш, уларда ўқитувчилар ва тингловчиларнинг иштирокини таъминлаш борасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида профессор-ўқитувчилар халқаро ва республика миқёсидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳа ва грантларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Иқтидорли талабалар билан амалга ошириладиган ишлар

Ишлаб чиқариш билан боғлиқлиқ малакавий амалиёт ва стажировка.

Кафедра магистрантлари хорижий ривожланган давлатларда, хусусан, Япония, Германия, Чехия, ва бошқа бир қатор мамлакатларда ёзги стажировкаларга бориб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб қайтишмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий стажировкаларга борадиган тингловчиларни танлаб олиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда ҳамда уларни тайёрлашда қисқа муддатли тезкор курслар ташкил этишмоқда.

Шунингдек, тингловчиларнинг малака амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан услубий кўрсатмалар, топшириқлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тингловчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

 “Интерфаол усулда ташкил этиладиган маҳорат дарслари жадвали”га мувофиқ кафедра томонидан етук олимлар, амалиётчи-мутахассислар, фан арбобларини таклиф этган ҳолда, мунтазам равишда “маҳорат дарслари” ташкил этилмоқда. Ушбу маҳорат дарслари тингловчиларнингдунё қарашларини кенгайтиришга, уларнинг амалий билим савияларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Битирувчилар ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари. Ҳозирги кунда юксак муваффақиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган ва доимий равишда кафедра билан алоқасини узмай келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фахрлидир.

Булар:

Ф.И.Ш.

Иш жой ва лавозими

1.

Н.С.Отажонов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг маслаҳатчиси ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” ОАЖ раиси.

2.

Б.Т.Турапов

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси  раиси ўринбосари.

3.

Қ.Ҳ.Тапаров

Президент администрациясида маъсул ходим

4

М.С.Давлатов

Молия вазирлигида худудлар молияси бош бошқармаси бошлиғи

5

Н.Джураев

Давлат бюджети бош бошқармаси Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Давлат бюджетини тузиш жараёнини такомиллаштириш бўлими бошлиғи

6

И.Т.Мамажанов

Хисоб палатаси етакчи инспектор

7

А.Р.Каримов

Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосари

8

В.А.Ли

Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш бўйича миллий агентлик

9

Б.Б.Ҳолмуродов

Давлат бюджети бош бошқармасининг Бюджет сиёсати ва консолидациялашган бюджетни шакллантириш бўлими бошлиғи

10

А.Ш.Фазилов

Ғазначиликда бошқарма бошлиғи ўринбосари

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш