Якуний давлат аттестацияси


Якуний давлат аттестацияси

       Академия битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари ва Олий таълимнинг Давлат таълим стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган.

     Битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси магистратура мутахассисликлари ўқув жараёни жадвалига мувофиқ ўтказилади.

     Якуний давлат аттестацияси Академиядаги ҳар бир таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади.

       Якуний давлат аттестацияси комиссиялари раислигига номзодлар Академия  томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

      Академияда якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркибига (60%) буюртмачи ташкилотлар вакиллари ДАК раиси ҳамда аъзоси сифатида киритилади. Якуний давлат аттестация комиссиялари таркиби камида 5 нафар профессор-ўқитувчи ва мутахассислардан шакллантирилади.

    Якуний давлат аттестациялари Академиядаги мавжуд йўналишлар бўйича алоҳида комиссиялар иштирокида ташкил этилади.

   Якуний давлат аттестацияси синовлари ҳамда Магистрлик диссертациялари расмий ҳимоя қилиш ўқув жараёни жадвалида кўрсатилган муддатларда ўтказилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш