Рейтинг тизими


ТИНГЛОВЧИЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар МаҳкамасинингЎзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли қарорига, “Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сонли қарорларига мувофиқ бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига қўйиладиган мажбурий талаблар ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (кейинги ўринларда Академия)да тингловчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини тартибга солади.

Назорат турлари ва уни амалга ошириш тартиби

  1. Назорат турлари, уларни ўтказиш тартиби ва мезонлари тегишли кафедра тавсияси билан Академиянинг Ўқув, илмий-услубий кенгашида муҳокама қилинади ва тасдиқланади ҳамда ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастурида машғулот турлари билан биргаликда кўрсатилади.
  2. Рейтинг назорати жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ ҳамда якуний назоратларнинг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда тингловчиларга эълон қилинади.
  3. Тингловчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:

жорий назорат - тингловчининг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар ёки амалий машғулотларда экспресс-тест ўтказиш, оғзаки сўров, суҳбат ва коллоквиумларда қатнашиши ва фаоллиги, назорат иши, уй вазифаларини бажариш ҳамда мустақил таълим доирасида реферат, эссе, индивидуал тақдимотлар тайёрлаш, индивидуал ёки гуруҳларда топшириқлар бажариш каби шаклларда ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади;

оралиқ назорат - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугалланганидан кейин тингловчининг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат фан ўқитувчиси томонидан аниқлаб олинадиган 3-5 тингловчидан иборат кичик гуруҳларда ҳамкорликда ишлашга қаратилган камида 4 ҳафта мобайнида бажариладиган ўқув-тадқиқот лойиҳаси (ёзма иш, кейс-стади ва ҳоказо) кўринишида ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.

Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича оралиқ назорат – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугалланганидан кейин тингловчининг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усулидир. Оралиқ назорат фан ўқитувчиси томонидан аниқлаб олинадиган ҳар бир тингловчи томонидан бажариладиган ўқув-тадқиқот лойиҳаси (ёзма иш, кейс-стади ва ҳоказо) кўринишида ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.

Ўқув-тадқиқот лойиҳасининг мутахассислик ва танлов фанлари бўйича кичик гуруҳларда амалга оширилишини ҳисобга олиб, у ёзма иш (лойиҳа, маъруза ва ҳоказо) ва тақдимот қисмларига ажратилади. Бунда оралиқ назоратга ажратилган умумий балнинг 50 (эллик) фоизи ёзма ишга, 50 (эллик) фоизи гуруҳ тақдимотига берилади. Умумметодологик фанлар бўйича оралиқ назорат тингловчиларда мустақил ишлаш ва мушоҳада юритиш, таҳлиллар асосида тақдимотлар тайёрлаш ва хулосаларни асослаш, нутқ маданияти ва қобилиятларини кучайтиришга қаратилган бошқа шакллар ва услублар асосида ташкил этилиши мумкин.

якуний назорат - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни тингловчилар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат таянч тушунча ва ибораларга асосланган, улар билан боғлиқ мустақил мушоҳада юритишга қаратилган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади.

Академия мутахассисликлари Ўқув режаларида акс этган Умумметодологик блок фанларидан оралиқ ва якуний назорат турлари тингловчиларнинг мустақил фикр-мулоҳаза юрита олиш, амалий муаммони ҳал этиш, таҳлиллар асосида тақдимотлар тайёрлаш ва хулосаларни асослаш, нутқ маданияти ва қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган шакллар ва услублар асосида оғзаки ёки оғзаки ва тест шаклда ўтказилишига рухсат берилади

Баҳолаш тартиби ва мезонлари

  1. Тингловчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида тингловчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
  2. Ҳар бир фан бўйича тингловчининг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 (юз) баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади. Ушбу 100 (юз) балл назорат турлари бўйича битта ўнли белгигача яхлитланган ҳолда қуйидагича тақсимланади:

 

Рейтинг

назорати турлари

Максимал

балл

Ўтказилиш

вақти

I.

Жорий назорат:

30,0

Семестр давомида

1.

Семинар ёки амалий машғулотлар вақтида оғзаки сўров, суҳбат, коллоквиумда қатнашиши ва фаоллиги, назорат иши ва уй вазифаларини бажариш. Маърузаларни ҳар бир мавзу бўйича конспект қилиб бориш.

10,0

2.

Эссе – танланган муаммо/масала юзасидан эркин шаклда тайёрланадиган мустақил иш бўлиб (қўлда ёзилади), у  семестр давомида икки маротаба (оралиқ назоратгача ва якуний назоратгача бўлган муддатларда) ташкил этилади ва ҳар бири 5 балдан баҳоланади.

10,0

3.

Мустақил таълим доирасида реферат, берилган мавзу бўйича турли манбаллардан маълумотлар йиғиш ва индивидуал тақдимотлар тайёрлаш, индивидуал ёки гуруҳларда топшириқлар бажариш.

10,0

II.

Оралиқ назорат:

20,0

9-12-

ҳафталарда

1.

Профессор-ўқитувчи томонидан ажратиб олинган (Ижтимоий-гуманитар фанлар бундан мустасно) 3-5 тингловчидан иборат минигуруҳларда ҳамкорликда ишлашга қаратилган ўқув-тадқиқот лойиҳаси (ёзма иш, кейс-стади, оғзаки ёки оғзаки/тест, суҳбат ва ҳоказо) кўринишида ўтказилади.

Ўқув-тадқиқот лойиҳаси мутахассислик блоки фанларидан минигуруҳларда амалга оширилишини ҳисобга олиб, уни ёзма иш (лойиҳа, маъруза, тадқиқот иши ва ҳоказо) ва тақдимот қисмларига ажратилади.

20,0

III.

Якуний назорат:

50,0

Якуний назорат ҳафтасида

1.

Якуний назорат таянч тушунча ва ибораларга асосланган, улар билан боғлиқ мустақил таҳлил қилиш ва мушоҳада юритишга қаратилган “Ёзма иш” (умумметодологик фанлардан оғзаки ёки оғзаки/тест) шаклида ўтказилади.

Якуний назоратга ажратиладиган жами 50 балнинг 5 бали Якуний назорат ишини грамматик ва орфографик нуқтаи назардан тўғри ёзилганлигига берилади.

50,0

 

Якуний жами балл

100

 

  1. Эссе – танланган муаммо/масала юзасидан эркин шаклда тайёрланадиган мустақил ишдир. Эссе cеминар/амалий машғулот давомида ўтказилади. Эссе амалий ҳаётдаги аниқ бир муаммо/жумбоқни ечишга қаратилган тингловчининг танқидий, таҳлилий ва ижодий қобилияти, масалани ечишга бўлган қараши, муаммонинг ечимига қаратилган жузъий ёндашувини аниқлаш учун ўтказилади. Ҳар бир эссе максимал 5 балл бўйича баҳоланади, унинг 4 бали умумий мазмунига, 1 бали эса грамматик ва орфографик нуқтаи назардан тўғри ёзилганлигига берилади.
  2. Мустақил таълим доирасида берилган топшириқлар тингловчининг мустақил таҳлилий фикрлаш ва мушоҳада юритиш қобилиятини кучайтиришга қаратилади. Бунда тингловчи мустақил равишда Ахборот-ресурс марказидан, интернет манбаларидан, статистик тўпламлардан, корхона маълумотларидан ва бошқа манбалардан фойдаланиши талаб этилади.
  3. Оралиқ назорат бўйича кичик гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда тайёрланадиган топшириқларни баҳолашда кичик гуруҳга қўйилган умумий балл тингловчиларнинг индивидуал баллари бўлиб ҳисобланади. Оралиқ назорат бўйича кичик гуруҳ тақдимотида узрли сабабларсиз қатнашмаган тингловчи (гуруҳ аъзоси) га тақдимот учун ажратилган балл қўйилмайди.
  4. Тингловчининг рейтинг дафтарчасига алоҳида қайд қилинадиган курс иши, малакавий амалиёт, фан (фанлараро) бўйича якуний давлат аттестацияси, илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлари, магистрлик диссертацияси бўйича ўзлаштириш даражаси – 100 балик тизимда баҳоланади.
  5. Тингловчининг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичини назорат қилишда қуйидаги мезонлардан фойдаланилади:

 

Жавоб бериши лозим бўлган кўникмалар

Ўзлаштириш кўрсаткичи

(балларда)

86-100

71-85

55-70

0-54

1.

хулоса ва қарор қабул қила олиш

-

-

-

2.

ижодий ва таҳлилий фикрлай олиш

-

-

-

3.

мустақил мушоҳада юрита олиш

-

-

4.

олган билимларини амалда қўллай олиш

-

-

5.

моҳиятини тушуниш

-

6.

билиш, айтиб бериш

-

7.

тасаввурга эга бўлиш

-

8.

аниқ тасаввурга эга бўлмаслик

-

-

-

9.

билмаслик

-

-

-

 

Назорат турларини ўтказиш муддати

  1. Оралиқ назорат тури бўйича ўқув-тадқиқот лойиҳаси фаннинг маъруза ўқитув­чиси томонидан тузилади, уни эълон қилиш ва топшириш муддатлари кафедра мудири томонидан қуйидаги тартибда тасдиқланади ҳамда тингловчиларга эълон қилинади:
 

Рейтинг

назорати турлари

Эълон қилиш санаси

Топшириш санаси

Натижалар санаси

Оралиқ назорат

 

 

11-ҳафта

Ўқув-тадқиқот лойиҳаси

(ёзма иш)

2-ҳафта

8-ҳафта

 

Тақдимотлар

2-ҳафта

10-11-ҳафталар

11-ҳафта

Тингловчилар ушбу ўқув-тадқиқот лойиҳаси доирасидаги ёзма ишни жорий ўқув семестри 8-ҳафтаси охирига қадар деканатга топшириб, тақдимотларни мазкур семестр 10-11-ҳафталаридаги семинар ёки амалий машғулотлари мобайнида ҳимоя қиладилар.

  1. Оралиқ назорат тури бўйича ўқув-тадқиқот лойиҳаси (ёзма иш) тингловчилар томонидан белгиланган муддатда деканатга топширилади. Деканат томонидан ўқув-тадқиқот лойиҳаси (ёзма иш) рўйхатга олиниб, 3 (уч) иш кунидан сўнг тегишли кафедраларга етказилади. Оралиқ назорат топшириқлари бўйича белгиланган сана ва вақтдан кеч топширган тингловчиларга нисбатан деканат томонидан белгиланган тартибда жарима баллари қўлланилади. Жарима баллари белгиланган санадан кеч топширган тингловчиларга нисбатан қуйидаги кўринишда қўлланилад[1]:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида Марказий Осиёдаги замонавий етакчи институтдир. Узоқ бўлмасада салмоқли тарихи давомида Академия ўз анъана ва қадриятларига эга бўлди ҳамда молия, банк иши, солиқ, инвестиция, суғурта иши каби йўналишларда мамлакатдаги етакчи ОЎЮ сифатида ўрин олишга улгурди.

МАНЗИЛ

Ўзбекистон, 100000, Тошкент, Мирзо Улугбек тумани, Мовароуннахр кўчаси, 16