Ректорнинг қутлови


Мен доимо зиёли, олим, ижодкор инсонлар билан суҳбатлашишга интиламан ва бундай мулоқотларни ҳамиша соғинаман.  Нега десангиз, олимлик Оллоҳ нурини солган  улуғ бир мартаба. Бу мартабадан жамиятнинг бутун вужудига нур, зиё таралади. 

                                                                                                       Ш.М.Мирзиёев

 

Ҳурматли дўстлар!

 

      Биз сизларни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси  - банк, молия, солиқ тизимлари ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича, шунингдек кўрсатиб ўтилган соҳаларда илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи давлат олий таълим муассасасининг расмий сайтида кўришдан хурсандмиз.

    Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида Марказий Осиёдаги замонавий етакчи институтдир. Узоқ бўлмасада салмоқли тарихи давомида Академия ўз анъана ва қадриятларига эга бўлди ҳамда молия, банк иши, солиқ, инвестиция, суғурта иши каби йўналишларда мамлакатдаги етакчи Олий ўқув юрти сифатида ўрин олишга улгурди.

     Академиянинг ўқув жараёни таълим дастурлари асосида халқаро таълим стандартлари асосида олиб борилади. Академияда замонавий менежмент, молиявий-иқтисодий жараёнларни стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш методларини эгаллаган, банк иши, молия, солиқ иши ва инвестициялар соҳасида хўжалик юритишнинг бозор шароитларида бошқарув қарорлари қабул қилиш назарияси ва амалиётига асосланган тегишли билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаол ишлар амалга оширилмоқда.

     Академиянинг илмий салоҳияти солиқ, инвестиция, суғурта ва пенсия иши ва монетар, фискал ва валюта сиёсати, стратегик менежмент ва маркетинг, корпоратив бошқарув соҳаларида тингловчиларда мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек уларнинг танланган мутахассислик бўйича бошқарув кўникмаларини эгаллаш имконини беради.

  Бизнинг битирувчиларимизга ҳамиша жамиятда эҳтиёж юқори. Улар жамиятимиз ривожи, иқтисодиётимиз тараққиёти учун муносиб хизмат қилишларига шубҳа йўқ.

   Сизларни ҳамкорликка таклиф қиламиз. Биз сизларни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида кўришдан хурсанд бўламиз.

 

        Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ректори в.б. Б.Т.Бердияров

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш