Қайта тайёрлаш ва малака ошириш


Факультет декани:

Дўстмуҳаммад Хусан Усмон ўғли

Қабул  вақти:

15:00 – 17:00

Телефон:

(97) 770-69-29

E-mail:dostmuhammad.xusan@bk.ru

 

 

 

 

 

“ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ ФАКУЛЬТЕТИ” ДЕКАНАТИ ҲАҚИДА

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети” деканати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги 180-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги, 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2018 йил 30 июлдаги 599-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сонли “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш чоар-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан ташкил этилган.

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети” тингловчиларга мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация қилиш, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида давлат ва жамият бошқаруви бўйича етарли билим, кўникма ва малакаларни мунтазам равишда етказиб боришдан иборат.

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети”нинг фаолият йўналишлари

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети” ўз фаолиятини икки йўналишда олиб боради:

1. Банк, молия ва солиқ тизими ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрлари ва мутахассислари бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ 16 (ўн олти) ҳафтага мўлжалланган таълим дастурлари асосида қайта тайёрланади ва битирувчиларга қайта тайёрлаш курслари якуни бўйича белгиланган намунадаги диплом берилади.

2. Манфаатдор вазирликлар ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассисларининг малакаси бошқарув кадрлари ҳамда мутахассислари малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ 4 (тўрт) ҳафтагача бўлган муддатга мўлжалланган ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилиб, битирувчиларга малака ошириш курслари якуни бўйича белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли қарорига мувофиқ “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети”да тижорат банклари мутахассис ходимлари учун  

“Пластик карточкалар орқали нақд пулсиз амалиётлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш”;

“Халқаро валюта-молия операциялари”;

“Тижорат банкларининг бўлимлари ва филиалларининг бошқарувчилари учун умумлаштирилган курс: қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар ва амалиёт”;

“Тижорат банкларида янги банк хизмат турлари ва сифатини ошириш йўллари”;  

“Тижорат банклари фаолиятини халқаро меъёрлар ва мезонлар асосида баҳолаш”;

“Банкларнинг кредит операциялари”;

“Тижорат банкларининг бўлимлари ва филиалларининг бош бухгалтерлари учун умумлаштирилган курс: қонунчиликдаги ўзгаришлар, янгиликлар ва амалиёт”;

“Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари: назарий ва амалий асослари”;

“Халқаро аудит стандартлари асосида тижорат банкларида ички аудитнинг услубиёти”;

“Замонавий банк иши ва Базель III тавсиялари”;

“Тижорат банкларида рискларни бошқариш”.

Ҳамда Прокуратура ҳодимлари учун: “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш” каби мавзулар бўйича билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келинмоқда.

Ташкил этилган қисқа муддатли курсларда “Мижознинг психологик қиёфаси. Мижозлар билан ишлаш хусусиятлари” мавзуларида “Ўзингни англа” психологик хизмат кўрсатиш маркази бош директор ўринбосари Г.У.Утекова билан ҳамкорликда дарслар ташкил этилади.

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети”да ўқиш учун қўйилган талаблар

Академиянинг бошқарув кадрлари ва мутахассисларни қайта тайёрлаш курсларига тингловчилар олий маълумотли ҳамда танлаган мутахассислиги бўйича камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган вазирлик ва бошқа ташкилотлар ходимлари таркибидан қабул қилинади.

Қайта тайёрлаш курслари дастурлари бўйича ўқитиладиган номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:

номзоднинг юқори шахсий ва касбий сифатлари;

юқори маънавий-маърифий ва одоб-ахлоқ сифатлари;

юқори ишчанлиги, меҳнатсеварлиги, уюшқоқлиги, масъулиятлиги;

илмли, сиёсий ва бошқарув дунёқарашининг кенглиги, эрудиция, шунингдек, Академиядаги таълим дастурларини ўзлаштириш учун керак бўладиган танлаган мутахассислиги соҳасида билим ва кўникмаларга эга эканлиги.

Халқаро алоқалар:

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети” деканати бир неча йиллардан буён Чехия Республикасининг Европа иқтисодий тадқиқотлар ва менеджемент институти ва марказлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

“Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети”да халқаро алоқаларни янада кучайтириш, уларда ўқитувчилар ва тингловчиларнинг иштирокини таъминлаш борасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш