Докторантура


Академияда илмий тадқиқот ишлари ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тўғрисида

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш” тўғрисидаги қарорига асосан академия тузилмасига мувофиқ “Илмий тадқиқотлар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими” ташкил топди.

      Бўлимнинг асосий вазифалари профессор-ўқитувчи кадрлар ва илмий ходимларнинг таҳлилий ва креатив салоҳиятини мустаҳкамлаш, муҳим илмий ва илмий инновацион йўналишлар бўйича уларнинг илмий-амалий фаолиятини юритишга бўлган эҳтиёжлари ва манфаатларини ривожлантириш ва рағбатлантириш, давлат ва халқаро илмий ва илмий-тадқиқот дастурларига мувофиқ илмий ишларни изчил ривожлантириш ва уларнинг натижаларини амалиётга жорий этишдан иборатдир.

      Юқорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, академияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 4958-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 май 304-сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра олий ўқув юртидан кейинги таълим фақатгина юқорида қайд этилган таянч докторантура (PhD), докторантура (DSс) ва мустақил изланувчилик (PhD ва DSс) институтлари орқали амалга оширилиши белгилаб берилган.

       Академия изланувчиларни тайёрлаш билан бир қаторда уларга илмий даража бериш борасида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Маълумки, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи DSс.27.06.2017.I.16.03 рақамли Илмий кенгаш ўз фаолиятини юритади. 

       Академияда докторантлар ва мустақил изланувчилар учун мўлжалланган махсус курслар ташкил этилган. Ушбу курслар ўз ичига докторантлар ва мустақил изланувчилар учун “Амалий инглиз тили”, “Эконометриканинг назарий асослари”, “EViews ва Gretl таҳлил дастурлари билан ишлаш”, “Илмий тадқиқотлар методологияси”, “Академик журналларда мақолалар чоп этишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Хориж журналларида мақола чоп этиш тажрибаси”, “Докторлик диссертациясини ва авторефератини ёзишга оид амалий муаммолар” каби мастер-класслар тарзида ташкил этиладиган курсларни қамраб олган.

     Ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар ҳамда долзарб тематик тадқиқотлар танлови асосида илмий грантлар амалга оширилмоқда.

        Академияда фаолият юритаётган “Молия ва банк иши” илмий журналида халқаро стандартларга кўра илмий мақолалар чоп этилиб келинмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион вазирлиги томонидан ҳар йили олий таълим муассасаларида ўтказиладиган республика ва халқаро илмий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий ва илмий-техник тадбирларнингтасдиқланган рўйхатига мувофиқ академияда республика ва халқаро илмий анжуманлар,семинарлар ва бошқа илмий ва илмий-техник тадбирлар ўтказиб келинади.

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги  220/2-сон қарори билан тасдиқланган “Малакавий  имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ академияда малакавий имтиҳонларни қабул қилиш сессия шаклида февраль, май, ноябрь ва декабрь ойларида белгиланган режа асосида ўтказиб келади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш