Магистратура


МАГИСТРАТУРА

        Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида 2019-2020 ўқув йилида 400дан ортиқ 1 ва 2 курс тингловчилари магистратура йўналишида тахсил олишмоқда. Тингловчиларга ўз мутахассисликлари бўйича профессор-ўқитувчилар томонидан замонавий технологиялар асосида, халқаро стандартларга мос келувчи билимлар бериб келинмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига тингловчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сон қарорига асосан қабул қилинади.

        Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида банк, молия ва солиқ тизими ҳамда иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларининг бошқарув кадрлари ва мутахассислари олий таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ икки йиллик ўқув режалари асосида тайёрланади ҳамда битирувчиларга тегишли мутахассисликлар бўйича давлат намунасидаги диплом ва магистр даражаси берилади.

        Магистратурага ўқишга барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов принциплари асосида қабул қилинади.

      Магистратура даврида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи миқдори ўқиш муддати мобайнида сақланади. Бунда иш берувчи тасдиқланган иш ҳақи фонди доирасида магистратурада таълим олаётган тингловчининг ўқишни тамомлаш даври якунига қадар муддатга тузилган шартнома асосида бошқа ходимларни тегишли иш жойига қабул қилиши мумкин.

    Академия ҳудудларда замонавий шароитларда банк, молия ва солиқ соҳаси бошқарув кадрларининг касбий компетенцияларига қўйилаётган талабларни ҳисобга олиб, Академия профессор-ўқитувчиларини жойларга чиқишини ташкил этган ҳолда тегишли соҳаларнинг маҳаллий кадрлари учун сайёр ўқув-амалий семинарлар ташкил этилади, малакасини ошириш, маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги чуқур ва амалиётга йўналтирилган билимларини, шунингдек стратегик режалаштириш, давлат ва ҳудудий ривожланиш дастурларини самарали амалга ошириш, горизонтал ва вертикал муносабатларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ижро этиш кўникмалари шакллантирилади.

     Сайёр ўқув-амалий семинарлар доирасида тингловчиларда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари («йўл ҳариталари»)ни сифатли ижро этиш кўникмалари шакллантирилади, мунтазам равишда интерфаол машғулотлар ва «давра суҳбатлари» ўтказилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш