“Молия” нашриёти


ТАҲРИРИЯТ – НОШИРЛИК БЎЛИМИ

“Молия” нашриёти бўлими бошлиғи: Маматов Алишер

Иш вақти:  9:00-18:00

 

“Молия” нашриёти оператори: Ибрагимова Раъно

Иш вақти: 9:00-18:00

 

Нашриёт бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги 1996 йил 17 майдаги 180-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Нашриёт бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ноширлик фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси «Молия» нашриётига берилган лицензияси, Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлигининг лицензия битими ва матбаа гувоҳномаси, Академия буйруқ ва кўрсатмалари ҳамда Академия Илмий  кенгашининг 2012 йил 31 майдаги 10 сонли баённомаси билан тасдиқланган Нашриёт бўлимининг Низоми асосида ўз фаолиятини юритади.

Нашриёт бўлими Академиясининг таркибий қисми бўлиб, юридик шахс ҳисобланмайди.

Нашриёт бўлими Академия раҳбарияти томонидан белгиланган ва тасдиқланган мавзу ва режалар асосида наширлик ва матбаа фаолияти билан шуғулланади.

Бунда:

- банк, молия, солиқ, ҳуқуқ ва умуман ижтимоий-иқтисодий, сиёсий йўналишдаги ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун илмий, ишлаб чиқариш, техникавий ва илмий-оммабоп адабиётлар нашр этади;

- олий ўқув юртлари, коллежлар, академик лицейлар, маънавият-маърифат ташкилотлари ҳамда бошқа соҳалар учун дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, луғатлар, кўргазмали материаллар нашр этади;

- илғор тажрибалар, республикамизда юз бораётган ижтимоий иқтисодий ўзгаришларни тарғиб этиш билан боғлиқ нашрларни чоп этади;

- фан ва техникага, информацион технологияга ва алоқага оид янгиликларни ёритувчи адабиётларни нашр этади;

- айрим бадиий, илмий-техникавий, оммавий тижорат­боп ада­биётлардан нусха кўчириш, таржима қилиш йўли билан нашр этади;

- плакатлар, буклетлар, альбомлар, проспектлар ва айрим тасвирий босма маҳсулотларни чоп этади.

Нашриёт бўлимининг йиллик иш режаси  академия кафедралари нашр режасини, магистрантларни дарслик ва ўқув қўлланмаларига бўлган талабини ўрганган ҳолда ва буюртмачиларнинг буюртмалари асосида ишлаб чиқилади ва Академия раҳбарияти тамонидан тасдиқланади.

Буюртма асосида китоб, ўқув қўлланма, журнал ва ваколати доирасида матбаа маҳсулотларини босмага тайёрлашга техник хизмат кўрсатади.

Босмадан чиқарилган маҳсулотларни мустақил равишда улгуржи ва чакана савдо йўли билан сотишни ташкил қилиши мумкин.

 

Китоб ва бошқа босма маҳсулотларни чоп этишни йўлга қўяди, бунинг учун:

- амалдаги тартиблар асосида нашриёт тизимини ташкил қилади;

- штатдаги ва штатдан ташқари муҳаррирлар, таржимонлар, мусаввирлар ва бошқа ходимларни танлаш ҳамда тасдиқлаш учун Академия раҳбариятига тақдим қилади;

- давлат эҳтиёжлари учун босма нашрларни чоп этиш бўйича топшириқлар бажарилишини таъминлайди;

- дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқа асарлар қўлёзмаларини қабул қилади, кўриб чиқади ва нашрга тайёрлайди;

- матбаа ишларини бажариш учун Академия берган ваколатлар доирасида шартномалар тузади;

- нашр маҳсулотларини реклама қилиши ва сотишни ташкил этиши мумкин;

- матбаа фаолияти билан шуғулланади.

Ўзбекистон  Республикаси Банк-молия  академияси “Молия” нашриётида йиллик иш режага мувофиқ ўқув услубий мажмуалар, адабиётлар, тезислар ва мақолалар тўпламини нашр этади.

 

 

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш