Кутубхона


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИ (КУТУБХОНА)

 

  АРМ бошлиғи: Мирабидова Доно Миркаримовна

  Иш вақти: 830 – 1800

  Телефон: (0 371) 237-53-25

        

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

      Кутубхона (2015 йилдан бошлаб Ахборот ресурс маркази(кутубхона) деб номланди) АРМ(кутубхона) 1996 йилдан фаолият кўрсатиб, Банк –молия академиясининг ўқув, илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий ишлар бўйича бир бўлаги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 февралдаги ПҚ-1487-сон қарорини бажариш юзасидан бир қанча ишлар қилинмоқда. Яъни янги ахборот технологияларининг жорий этилиши,  Ахборот – ресурс маркази фаолиятида туб бурилиш ясади. Бугунги кунда АРМ(кутубхона) фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, компьютер технологияларининг жорий этилиши ҳисобланади.    

      АРМ(кутубхона)нинг фойдаланувчи  китобхонларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари таҳлил қилинган ҳолда, замон талабларига мос, актуал материалларни ва илғор педагогик услубларни акс эттирувчи  электрон русумдаги адабиётлар билан доимий равишда хизмат кўрсатиш билан бир қаторда, хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, замонавий  ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда “ИРБИС” тизими асосида электрон маълумотлар базасини босқичма-босқич юритиш ишлари амалга оширилмоқда. Биринчи кунларидан бошлаб кутубхона ўз фондини давлат стандартига мос бўлган, баркамол авлодни шакллантиришга йўналтирилган, демократик, хуқуқий, ижтимоий – иқтисодий ва кўп қиррали мафкурани акс эттирувчи ўзбек тилидаги, бевосита лотин алифбосидаги адабиётлар билан ҳам бойитиб борди.

      Электрон кутубхонада барча ўқув фанларидан профессор-ўқитувчиларнинг электрон ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари ва ўқув қўлланмаларининг электрон вариантлари мавжуд. Ахборот – ресурс маркази (кутубхона) ўқув залига энг сўнгги русумдаги 40 та компьютер ўрнатилган бўлиб, WiFi Интернет тармоғи уланган. Ахборот-ресурс маркази ҳар йили маҳаллий, хорижий газета ва электрон журналларга обуна бўлиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Профессор-ўқитувчилар ҳамда тингловчиларнинг замон талабларига асосан, ҳуқуқий билимлари ва саводини ошириш мақсадида доимий равишда янгиланадиган “Норма” ҳуқуқий-информацион тизими ишламоқда.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш