Чет тиллари


“Чет тиллар” кафедраси ташкил этиши ва ривожланиши тарихи Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тарихи билан чамбарчас боғлик. “Чет тиллар” кафедраси 1996 йилда ташкил этилди ва унинг асосий мақсади - банк ва молия соҳалари учун “Бизнес инглиз тили”га мукаммал эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборатдир.  

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти:

  1. Кодирова Нодира Илёс қизи - филология фанлар номзоди, доцент кафедра мудири;
  2. Кариева Дилафруз Эрматбековна -  катта ўқитувчи;
  3. Чижова Алла Олеговна  - катта ўқитувчи;
  4. Разакова Мунира Тураевна -  катта ўқитувчи;
  5. Зокирова Дилдора Бахтияровна - катта ўқитувчи;,
  6. Шермухамедова Дилнозахон Рахимджановна - катта ўқитувчи;
  7. Юнусова Феруза Ходжиакбаровна - катта укитувчи;

 

Ф.И.О.

Фото

Илмий даражаси ва лавозими

e-mail

1.

Кодирова Нодира Илёс кизи

Филология фанлари номзоди,  доцент,  кафедра мудири

englishteacher07@mail.ru

2.

Чижова Алла Олеговна

Катта ўқитувчи

Alla_chijova@mail.ru

 

3.

Кариева Дилафруз Эрматбековна

Катта ўқитувчи

Kariev_a@mail.ru

4.

Разакова Мунира Тураевна

Катта ўқитувчи

munira_turayevna81@mail.ru

5.

Шермухамедова Дилноза Рахимджановна

Катта ўқитувчи

noz_1983@mail.ru

6.

Зокирова Дилдора Бахтияровна

Катта ўқитувчи

zokirova.dildora@inbox.ru

7.

Юнусова Феруза Хожиакбаровна

Катта ўқитувчи

yunusovaferuza1981@gmail.ru

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 10 декабрдаги ПК-1875-сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон   Республикаси Банк-молия академиясининг “Банк иши”, ”Молия”, ”Инвестицияларни бошқариш”, ”Солиқлар ва солиққа тортиш” факультетлари магистрантлари учун “Бизнес инглиз тили” курси ташкил этилган.

“Бизнес инглиз тили”- иқтисод йуналишида иш олиб борувчи мутахассислар учун мўлжалланган бўлиб, Банк-молия академияси магистрантлари учун қуйидаги даражаларда таълим берилади:

Бошланғич( А2 /А2+), Қуйи- ўрта(В1), Ўрта (В1+), Юқори ўрта (В2), Юқори (С1).

“Бизнес инглиз тили” курси 3 семестр учун бўлиб: амалий дарс машғулоти-154 соат, мустақил иш-42 соат, интерфаол машғулотлар-56 соат.

Хар бир дарснинг давомийлиги 2 академик соатни ташкил этади.

Талабаларнинг турли инглиз тили даражасини инобатга олган холда, ушбу курс 5 босқичда олиб борилади:

(ElementaryA2 / A2 +) - Бошланғич( А2 /А2+)

(Pre-Intermediate B1) - Қуйи- ўрта(В1)

(IntermediateB1 +) - Ўрта (В1+)

(Upper intermediate B2) - Юқори ўрта (В2)

(Advanced C1) - Юқори (С1)

Курс мақсади: “Бизнес инглиз тили” курсининг асосий мақсади талабаларнинг инглиз тили кўникмаларини яхшилаш. Курс давомида магистрантларга кундалик хаётда ва касбий фаолиятлари давомида керак бўладиган тил кўникмаларини фаоллаштириш ва кенгайтириш имконияти берилади.

Курс мақсадлари:

Тил билишнинг профессионал даражасини ошириш;

(EBP) курси бўйича билимларни чуқурлаштириш;

Илмий матнларни ўқишга ва тушинишга ўргатиш;

Мураккаб бирикмалар ўз ичига олган касбий сохада сўзлашув кўникмаларини шакллантириш;

Маълумотларни презентация щаклда тақдим этиш кўникмаларини ривожлантириш;

Тинглаш давомида тушуниш кўникмаларини такомиллаштириш;

Магистрантларни аудиториядан ташқари вақтини ўтказиш бўйича йўналтирилган инновацион таклиф, етакчи, тил билувчи мутахассисларни таклиф қилган ҳолда интерфаол инглиз тили дарсларини ўтказиш бўлди. Мазкур дарс “тилга кириш” усулига асосланиб, гаплашиш амалиётини шакллантиришга, сўз бойлигини оширишга ва энг муҳими тил муҳитини шакллантириб тўсиқни енгишга ёрдам беради.

Кафедра профессор-ўқитувчилари БМАда  бизнес инглиз тилини ўргатиш хусусиятларини акс эттирувчи 5та ўқув-услубий мажмуа, 10тдан ортик ўқув-услубий кўлланмалар 17та услубий ишланма, 5та роль уйинларини ишлаб чиққанлар. 

Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий изланишлар орқали ошириб борилмоқда. “Чет тиллари” кафедрасининг илмий мавзуси - “Иқтисодиёт сохасидаги мутахассислари учун инглиз тилини ўқитишнинг лингводидактик хусусиятлари”. Ушбу мавзу доирасида профессор-ўқитувчилар ўз илмий мақолаларини чоп этадилар ва кафедранинг илмий семинарларида, ҳамда халқаро ва республика анжуманларида маърузалар билан иштирок этадилар. 

“Чет тиллар” кафедраси узоқ муддатли, анъанавий халқаро ҳамкорлар билан, шу жумладан, Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия) мутахассисларининг лекция ва семинарларни ёзма ва оғзаки таржима қиладилар ва чет эл экспертлари билан академия ва идоралараро миқёсдаги музокара ва учрашувларда таржимон сифатида иштирок этадилар.

Шунингдек, кафедра  Дойчебанк (Германия), Герцензе ўқув маркази (Швейцария), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия), Кеймюнг  Университети (Жанубий Корея) ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик қилади.  

Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари магистрлик диссертацияларни инглиз тилида ёзадиган магистрантларга маслахатчи сифатида амалий ёрдам берадилар.

         

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш