Солиқлар ва солиққа тортиш


 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

“СОЛИҚЛАР ВА СОЛИҚ СОЛИШ” КАФЕДРАСИ

 

КАФЕДРА ҲАҚИДА

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

           “Солиқлар ва солиқ солиш” кафедраси дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига мувофиқ Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси деб номланган бўлиб,кейинроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 220-сонли “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги қарори билан “Солиқлар ва солиқ солиш” кафедраси деб қайта номланди.

         Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан “Солиқлар ва солиққа тортиш” мутахассислиги тингловчилари учун “Давлат солиқ сиёсати”, “Солиқ маъмурчилиги”, “Иқтисодиётни солиқ воситасида тартибга солиш”,“Корпоратив солиқ менежменти”, “Ўзбекистонда солиққа тортиш”, “Давлат фискал сиёсати”ва “Лидерлик, нотиқлик санъати ва нутқ маданияти”фанларидан дарс машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Академияда ташкил этилиб келинаётган Малака ошириш курсларида тингловчиларга дарс машғулотларини олиб бормоқдалар.

          Кафедранинг илмий даражага эга асосий штатдаги ўқитувчиларининг салмоғи 100 фоизни, ўриндошлар билан бирга олганда эса 75 фоизни ташкил этади.Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши–48,8 ёшни ташкил этади.

          Кафедрада тайёрланаётган мутахассисликлар ва ўқитилаётган фанлар

“Давлат солиқ сиёсати”

“Солиқ маъмурчилиги”

“Иқтисодиётни солиқ воситасида тартибга солиш”

“Корпоратив солиқ менежменти”

“Ўзбекистонда солиққа тортиш”

“Давлат фискал сиёсати”

“Лидерлик, нотиқлик санъати ва нутқ маданияти”

Кафедра бугунги кунда 5А230801 – Солиқлар ва солиққа тортиш

мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрламоқда.

        Ушбу мутахассисликларни тайёрлаш бўйича ҳар бирига алоҳида ОЎМТВ томонидан тасдиқланган Ўқув режалар асосида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлардан тингловчиларга билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келинмоқда.

             Ўқув режалар, дастурлар ва адабиётлар

          Тасдиқланган Ўқув режаларга мувофиқ барча фанларнинг ўқув ва ишчи ўқув дастурлари бугунги кун ҳолати талабларидан ҳамда республика иқтисодиёти, банк-молия соҳалари олдида турган вазифалар ва энг муҳими, Президентимиз томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб тайёрланиб келинмоқда.

        Аксарият мавзулар тубдан қайта кўриб чиқилиб, мавзуларни очиб беришга қаратилган саволлар ва уларни аудитория тингловчиларига (магистрантларга) етказиб беришнинг замонавий педагогик технологиялари (усуллари, воситалари, техникаси) такомиллаштирилиб, адабиётлар базаси эса янгиланиб борилмоқда.

       Фанларнинг мазмунини яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Академияда ишлаб чиқилган ягона талаб доирасида барча фанларнинг Ўқув-услубий мажмуалари яратиб борилмоқда.

           Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

           Кафедранинг илмий салоҳияти 75 фоизни ташкил қилади. Кафедрада асосий штатда 1 нафар фан доктори, 1 нафар фан номзоди ва 1 нафарфалсафа доктори (PhD), шунингдек ташқи ўриндошлик асосида 2 нафар катта ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

          Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий-амалий изланишлар, илғор тажрибаларни ўрганиш орқали оширилиб борилмоқда.Назарий-амалий билимларга эга бўлган, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда чет мамлакатлар ўқув юртларида ўқиб келган ёки малака ошириб қайтган, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларни олиб боришга мойил бўлган истиқболли ёш педагог-олимлар захираси шакллантириб борилмоқда.

        Тингловчилар томонидан тайёрланган ва ҳимоя қилинаётган магистрлик диссертациялари сифатини ошириш, диссертация натижаларини амалиётга ҳамда ўқув-услубий жараёнга татбиқ қилиш тизими яхши йўлга қўйилган.

          Фан-таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга ошириш, Давлат дастурларида келтирилган вазифаларни бажариш борасида Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, хусусий солиқ маслаҳати ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган тадқиқотларда кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

           Илмий ишланмалар

      Инновацион ҳамкорлик шартномаси асосида кенг кўламли, аниқ мақсадли ишлар амалга ошириш кўзда тутилган,жумладан:

– ўқув жараёнига юқори малакали амалиёт ходимларини жалб этиш;

– ҳамкор корхонада амалий дарс машғулотларини ташкил этиш;

– инновацион гуруҳ аъзоларининг стажировка ва малакавий амалиёт ўтишлари, МД, ДД ва хўжалик шартнома ишларни бажариш;

– корхоналарнинг амалий фаолияти маълумотлари асосида ўқув қўлланма, дарслик, масалалар тўплами, кейс-стадилар яратиш;

– кафедра профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкаларга юбориш;

– йўналишлар бўйича ўқув режалар, фанлар ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуаларни амалиёт ходимларининг таклифлари асосида такомиллаштириб бориш;

– ташкилотлар ходимлари билан биргаликда илмий-амалий анжуманлар, давра суҳбатлари ўтказиш.

           Халқаро алоқалар

     Кафедра бир неча йиллардан буён Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия) ва бошқа институт ва марказлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

      Кафедрада халқаро алоқаларни янада кучайтириш, уларда ўқитувчилар ва тингловчиларнинг иштирокини таъминлаш борасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида профессор-ўқитувчилар халқаро ва республика миқёсидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳа ва грантларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

          Иқтидорли  тингловчилар билан амалга ошириладиган ишлар

         Ишлаб чиқариш билан боғлиқ малакавий амалиёт ва стажировка.

         Кафедра магистрантлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, хусусий солиқ маслаҳати ташкилотларида ўз малакаларини ошириб келишмоқда. Шунингдек, кафедра магистрантлари хорижий ривожланган давлатларда, хусусан, Япония, Германия, Люксембург, Чехия, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатларда ёзги стажировкаларга бориб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб қайтишмоқда.

      Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий стажировкаларга борадиган тингловчиларни танлаб олиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда ҳамда уларни тайёрлашда қисқа муддатли тезкор курслар ташкил этишмоқда.

      Шунингдек, тингловчиларнинг малака амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан услубий кўрсатмалар, топшириқлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тингловчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

     “Интерфаол усулда ташкил этиладиган маҳорат дарслари жадвали”га мувофиқ кафедра томонидан етук олимлар, амалиётчи-мутахассислар, фан арбобларини таклиф этган ҳолда, мунтазам равишда “маҳорат дарслари” ташкил этилмоқда. Ушбу маҳорат дарслари тингловчиларнингдунё қарашларини кенгайтиришга, уларнинг амалий билим савияларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

       Битирувчилар ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари. Ҳозирги кунда юксак муваффақиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган ва доимий равишда кафедра билан алоқасини узмай келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фахрлидир.

Булар:

 

Ф.И.Ш.

Иш жой ва лавозими

1.

Ибрагимов Фарохитдин Фархатович

Тошкент хом ашё биржаси директори

2.

Тошматов Шухрат Амонович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Иқтисодиёт ва молия кафедраси мудири, и.ф.д., профессор

3.

Мирзаев Файзулла Ибадуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси катта ўқитувчиси, и.ф.н.

4.

Норбоев Назарали Ибодуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқотлари институти Давлат бошқаруви самарадорлигини ўрганиш бўлими бошлиғи

5.

Азизов Фарход Аманович

Ўзбекистон Республикаси Президенти администра-цияси шўъба бошлиғи

6.

Турабов Баходир Тўхтамишович

Ўзбекистон РеспубликасиДавлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

7

Лапасов Абдуразок Абдумуротович

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

8

Рустамов Аслиддин Турдиевич

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

9

Синдоров Зафар Болманович

Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари

10

Увайсидинов Лутфулла Камардинович

Андижон вилоятиШаҳрихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

11

Жуманиёзов Хушнуд Машарипович

Хоразм вилояти Боғот тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

12

Бабажанов Давронбек Жумамуратович

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи

13

Сафаров Умидбек Акбарович

“United Tax Advisors” МЧЖ солиқ маслаҳати ташкилоти директори

14

Курбанов Давронбек Қадамбаевич

Ўзбекистон РеспубликасиБош прокуратураси

15

Миржалилов Фарход Икрамович

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

16

Ғофуров Камолиддин Абдупаттоевич

Андижон вилоятиҚўрғонтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

17

Базаров Хуршид Мирзажанович

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

18

Махмудов Адхамхон Сайдалихонович

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари

19

Бабажанов Фуркат Ибадуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги бош мутахассиси

20

Исмоилов Тимур

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

21

Хасанов Ойбек

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

22

Тошкулов Бектош Толлибоевич

Самарқанд вилояти Иштихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

23

Қулмонов Санжар Суюндикович

Навоий вилояти Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

24

Поляков Андрей Александрович

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси катта прокурори

25

Алимов Жахангир Ибрахимович

Тошкент вилояти Бекобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

26

Дадаханов Улуғбек

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

27

Ботиров Мухитдин

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

28

Тиллаев Фирдавс Хасанович

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Тошкент солиқ коллежи директори

29

Очилов Адҳам

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

30

Тулаев Мирмахмуд

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

31

Сайдалиев Фазлиддин

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

давлат солиқ бош инспектори

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш