Пенсия ва суғурта иши


 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ 

“ПЕНСИЯ ВА СУҒУРТА ИШИ  ” КАФЕДРАСИ

 

Кафедра мудири в/б:

Аллаяров Фозлиддин Амануллаевич

Қабул вақти:

Душанба-Жума, 1400 – 1700

Телефон:

(0 371) 237-53-51

e-mail:

Allayarov72@mail.ru, info@bfa.uz

Веб-сайт

www.bfa.uz

КАФЕДРА ҲАҚИДА

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

“Пенсия ва суғурта иши” кафедраси ўрнида дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига мувофиқ “Информацион технологиялар ва статистика” кафедраси деб номланган бўлиб, кейинроқ Банк-молия академияси Илмий кенгашининг 2012 йил 24 августдаги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ректорнинг 2012 йил 24 августдаги 28 и/ч-сонли буйруғига мувофиқ “Пенсия ва суғурта иши” кафедраси деб қайта номланган.

Ҳозирги кунда кафедрада 5А233707 – «Пенсия фондларини бошқариш» ва 5А233706 – «Суғурта компанияларини бошқариш» йўналишлари бўйича етук малакали мутахассислар ва рахбар кадрлар тайёрлаб келинмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мос мутахассислик тингловчилари учун бир қатор фанлардан маъруза ва амалиёт машғулотлари олиб борилмоқда.

Жумладан:

“Пенсия фондларини бошқариш” магистратура мутахассислиги тингловчиларига “Пенсия таъминоти ва ижтимоий суғурта тизими”, “Бюджетдан ташқари пенсия фондини бошқариш”, “Пенсия тизимида инвестицион сиёсат”, “Хорижий мамлакатлар пенсия тизимида бошқарув”, “Пенсия таъминоти ҳуқуқи” ва “Халқаро ижтимоий ҳимоя институтлари”;

“Суғурта компанияларини бошқариш” магистратура мутахассислиги тингловчиларига “Суғурта муносабатларини тартибга солиш”, “Замонавий суғурта технологиялари”, “Шахсий суғуртанинг бизнес жараёнлари”, “Суғуртада рискларни бошқариш ва қайта суғурта”, “Суғурта менежменти ва маркетинги”, “Суғурта ташкилотларида ҳисоб ва ҳисобот”, “Ҳалқаро суғурта бозори ва институтлари” ҳамда “Суғурта компанияларида инвестицион фаолиятни бошқариш” фанлари;

Академиянинг барча мутахассислик йўналишлари тингловчиларига  “Замонавий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциялари” ва “Бошқарувда замонавий АКТ. Электрон ҳукумат” фанлари.

 Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан академияда ташкил этилиб келинаётган Малака ошириш курсларида тингловчиларга дарс машғулотларини олиб бориш дастури ҳам йўлга қўйилган.

 

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти

Расм

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими

e-mail

1.

Аллаяров Фозлиддин

Амануллаевич

 (PhD) Кафедра мудири в.б

allayarov72@mail. ru

2.

Гафуров Убайдулло Вахабович

И.ф.д, профессор

gofurov_u@mail.ru

3.

Абдуғафаров Абдухалил

И.ф.д, профессор

abdugaffarov_abduhalil@mail.ru

4.

Мирсадыков Мирадыл Абдуллаевич

Т.ф.н., доцент

mmirsadikov@mail.ru

5.

Камилов Мажит Мирсаидович

Ф-м.ф.н., доцент

majitkamilov@gmail.com

6.

Муродуллаев Нуриддин Насирдинович

Катта ўқитувчи

Abu0932002@mail.ru

7.

Зокиров Латиф Хамидуллаевич

Катта ўқитувчи

Lzokirov@mail.ru

8.

Вахобов Абдурашид Расулович

И.ф.н., доцент

a.vaxobov@agros.uz

9.

Зиядуллаев Махмуджон Джўрақулович

(PhD) доцент в.б

m.ziyadullaev@stat.uz

10.

Давронов Шухратжон Зухурович

(PhD) доцент в.б

Shdavronov@pfca.mf.uz

11.

Хайдаров Хасан Толибович

Катта ўқитувчи

Hasanuz2001@gmail.com

12.

Рахмонов Нуриддин Мухаммаджонович

Ўқитувчи

Raxmonov.N.86@mail.ru

 

“Пенсия ва суғурта иши” кафедраси томонидан “Пенсия фондларини бошқариш” ва “Суғурта компанияларини бошқариш” мутахассисликларни тайёрлашда илмий салоҳиятга ва  юқори амалий тажрибага эга бўлган амалиётчи профессор-ўқитувчилар бевосита ўқув жараёнларига жалб қилинган. Хусусан,

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва эгаллаган лавозими

Шухрат Зухурович Давронов

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати директори ўринбосари

Махмуджон Джурақулович Зиядуллаев

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, Ўзбекистон Республикаси Статистика  қўмитаси Раисининг ижтимоий статистика бўйича ўринбосари

Миродил Абдуллаевич Мирсадиков

Т.ф.н., доцент, кўп йиллар давомида Давлат суғурта назорати раахбари бўлиб ишлаган, ҳозирда “MIRACLE CUNSALTING” компанияси раҳбари

Камилов Мажит Мирсаидович

Ф-м.ф.н., доцент, “GROSS INSHURANS” суғурта компанияси раиси ўринбосари

Вахобов Абдурашид Расулович

И.ф.н., доцент, “Ўзагросуғурта” АЖ суғурта компанияси бошқаруви ҳудудий ривожланиш ва агентлик тармоқларини бошқариш департаменти менежери

Зокиров Латиф Хамидуллаевич

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси директори

Ўқув режалар, дастурлар ва адабиётлар

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ошиб бораётганлиги сабабли, келгусида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларини ўсишини таъминлаш, ташқи савдо ва инвестиция жараёнларини кучайтириш, банк-молия тизими фаолиятини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, яъни бу йўлда аҳолининг пенсия таъминоти ва ижтимоий суғурта билан таъминлашни ошириб бориш вазифалари белгиланган ўқув ва ишчи дастурларига киритилиб, маъруза ва амалий машғулотлар учун топшириқлар тайёрлаб келинмоқда ва ўқув жараёнларида юқоридаги соҳаларни оптималлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.    

Белгиланган ўқув режаларни модернизация қилиш орқали ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган холда мавзуларни ёритиб беришда фанлар аудитория тингловчиларига (магистрантларга) замонавий педагогик технологиялар (усуллари, воситалари, техникаси) келиб чиққан ҳолда ва  адабиётлар базаси эса халқаро илмий манбалар асосида янгиланиб борилмоқда.

Ҳар бир фанлар бўйича тайёрланган ўқув-услубий мажмуалар тингловчиларга ижтимоий-иқтисодий соҳани бошқаришда замонавий билим-кўникмаларга эга бўлиш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

 

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти 66,6 фоизни ташкил қилади. Кафедрада асосий  штатда ва ташқи ўриндошлик асосида илмий даражага ва соҳага доир юқори амалий малакага эга ўқитувчилар фаолият юритмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари ўқитилаётган фанлар юзасидан ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, ўз ўқув-услубий ва тафаккур салоҳиятларини ошириб бориш билан бирга тингловчиларга янги интеграциялашув асосида маъруза ва амалий машғулотларни қизиқарли ҳамда мазмунли ўтишини таъминлаб келмоқдалар.   

Шунингдек, кафедра проффессор-ўқитувчилари ўз билим-салоҳиятлари ва тажрибаларини доимий ошириб бориш мақсадида илмий-амалий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Жумладан, 2019 йилда М.Д.Зиядуллаев “Ўзбекистонда ёшга доир пенсия тизими ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаб, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини ва Ш.З.Давронов “Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш” мавзусида диссертация ишини муваффақиятли химоя қилиб, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олишди.

Кафедра проффессор-ўқитувчилари мамлакатимизда олиб борилаётган пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш ва суғурта бозорини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида фаол иштирок этишмоқда. Хусусан, Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш тўғрисида”ги ПҚ-4412-сонли қарорига асосан тасдиқланган Йўл харитасини 8-бўлими “Суғурта бозори мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш” бўйича ишчи груҳида кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

 

Инновацион-бошқарув ҳамкорлиги доирасида ўтказилган семинар, давра суҳбатлари ва очиқ дарслар ҳақида маълумот

Кафедра тамонидан ўқув жараёнлари мобайнида юқори илмий даражага эга бўлган шахслар, профессорлар, соҳага оид амалий тажрибага эга бўлган юқори лавозимлардаги рахбар ходимлар иштирокида “очиқ дарслар” ва “Мастер класс”лар ташкил этилиб келинмоқда, бу эса тингловчиларнинг ўз билим ва кўникмаларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

Халқаро алоқалар

Кафедра бир неча йиллардан буён қуйидаги давлат олий даргоҳлари билан ўзаро тажриба алмашиб келмоқда:

Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти;

Люксембург Молиявий технологиялар ўтказиш агентлиги (AТTF);

Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия);

Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия);

Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия) ва бошқа институт ва марказлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

“Пенсия ва суғурта иши” кафедрасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган бўлиб, улар халқаро алоқаларни янада кучайтириш, профессор-ўқитувчи ва тингловчиларнинг билим даражаларини бугунги кун талабидан келиб чиққан холда билим даражаларини оширишга ва уларни иштирокини таъминлаш қаратилган. Бундан ташқари, ушбу режа асосида профессор-ўқитувчилар халқаро ва республика миқёсидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳа ва грантларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

 

Иқтидорли талабалар билан амалга ошириладиган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги “Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-хуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 745-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг устав талаблари асосида тинловчиларнинг банк-молия ва солиқ муассасалари, реал сектор корхона ва ташкилотларда ҳамда хорижий мамлакатларда малака амалиёти ва тажриба орттириши тўғрисидаги Низомга асосан бюджетдан ташқари Пенсия фондлари ва суғурта компанияларида малакавий(бошқарув) ва тажриба орттириш амалиётлари ташкил этиш.

Юқоридаги низомга асосан кафедра тингловчилари ҳар ўқув йили якунида академия томонидан ўтказиладиган танлов асосида хорижий ривожланган давлатларда, яъни: Япония, Германия, Чехия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ёзги малака амалиётларига бориб, юксак тажрибаларни ўрганиб келишмоқда.

Шунингдек, тингловчиларни диссертация ишларини сифатли тайёрлаш ва услубий-амалий даражасини ошириш мақсадида магистрлик диссертациялари устида ишлашнинг доимий мониторинги ташкил этилган ва диссертация натижаларини амалиётга татбиқ қилиш яхши йўлга қўйилган. Хусусан, 2019 йилда “Ўзбекинвест” ЭИМСК суғурта компанияси томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон суғурта бозорини ривожлантириш ва ундаги муаммолар ва ечимлари” мавзусига бағишланган илмий лойиҳалар танловида кафедра тингловчилари Э.Ашуров  биринчи (илмий раҳбар, М.А.Мирсадиков), Э.Абдуллаев иккинчи ва Н.Ахунжонова учинчи (илмий раҳбар, Ф.А.Аллаяров) фахрли ўринларни эгаллашганлигини ижобий ҳолат сифатида эътироф этишимиз мумкин.

 

Кафедра битирувчилари ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари.

Ҳозирги кунда юксак муваффақиятларга эришган, юқори бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган ва доимий равишда кафедра билан алоқасини узмай келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фахрлидир. Булар:

 

 №

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

Фото сурати

1.

Давронов Шухрат Зухурович

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати директор ўринбосари

 

 

2.

Нурматов Умиджон Таджибаевич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари

 

3

Халиков Рустам Бахтиерович

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш