Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

“БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, ТАҲЛИЛ ВА АУДИТ” КАФЕДРАСИ

 

КАФЕДРА ҲАҚИДА

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

   “Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ташкил этилиши билан, яъни  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилди.

      Ушбу кафедрада кўп йиллардан букён Академиянинг «Банк ҳисоби ва аудит» ҳамда «Аудит» (тармоқлар бўйича) мутах   ассислиги бўйича етакчи мутахассис кадрлар тайёрланади.

     Кафедранинг асосий вазифаси – давлат молиявий назорати ва аудити, банк ҳисоби, аудити ва назорати соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади. Кафедра профессор-ўқитувчилари банкларда бухгалтерия ҳисоби, аудит текшируви, молиявий назоратни ўтказиш, бошқарув ҳисоби ҳамда тижорат банклари томонидан кредит бериш мақсадида субъектлар молиявий ҳолати таҳлилини ташкил қилишнинг амалий масалаларини ишлаб чиқишга ихтисослашган.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти

 

Расм

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими

e-mail

1.

Ҳотамов Комил Раббимович

 

 

 

И.ф.д., доцент,

Кафедра мудири

 

 

 

 

komil-inson@inbox.ru

2.

 

 

Ибрагимов Абдугапур Каримович

 

     И.ф.д., профессор,

Кафедра профессори

gapuribragimov@mail.ru

3.

 

 

Ризаев Нурбек Кадирович

 

 

 

И.ф.н., доцент,

Кафедра доценти

 

nurbekrizaev@mail.ru

       Кафедранинг илмий даражага эга асосий штатдаги ва ташқи ўриндошлик асосидаги профессор-ўқитувчиларининг салмоғи – 100 фоизни, асосий штатдагиларни ўртача ёши эса – 47.7 ёшни ташкил этади.

Кафедрада тайёрланаётган мутахассисликлар ва ўқитилаётган фанлар

       Кафедра бугунги кунда иккита мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Булар,

5А 233705 - “Банк ҳисоби, аудити ва назорати”

5А 233701 - “Давлат молиявий назорати ва аудити”

Ушбу мутахассисликларни тайёрлаш бўйича ҳар бирига алоҳида тасдиқланган Ўқув режалар асосида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги мутахассислик фанларидан тингловчиларга билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келинмоқда.

5А 233705 - “Банк ҳисоби, аудити ва назорати

5А 233701 - “Давлат молиявий назорати ва аудити”

1.

Банк активлари ва пассивларини бошқариш

Молиявий           ҳисоботларнинг халқаро стандартлари

2.

Тижорат банкларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

Давлат молиясини бошқариш

3.

Тижорат банклари бошқарувида ташқи аудит ва ички

Давлат молиявий назорати ва аудити

4.

Аудитнинг халқаро стандартлари

Бошқарув ҳисоби

5.

Тўлов тизимлари фаолияти маъмурчилиги

Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи

6.

Тижорат банклари бошқарувида иқтисодий таҳлил

Солиқ ҳисоби ва ҳисоботи

        Ўқув режалар, дастурлар ва адабиётлар

    Тасдиқланган Ўқув режаларга мувофиқ барча фанларнинг ўқув ва ишчи ўқув дастурлари бугунги кун ҳолати талабларидан ҳамда республика иқтисодиёти, банк-молия соҳалари олдида турган вазифалар ва энг муҳими, Президентимиз томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб тайёрланиб келинмоқда.

    Аксарият мавзулар тубдан қайта кўриб чиқилиб, мавзуларни очиб беришга қаратилган саволлар ва уларни аудитория тингловчиларига (магистрантларга) етказиб беришнинг замонавий педагогик технологиялари (усуллари, воситалари, техникаси) такомиллаштирилиб, адабиётлар базаси эса янгиланиб борилмоқда.

     Фанларнинг мазмунини яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Академияда ишлаб чиқилган ягона талаб доирасида барча фанларнинг Ўқув-услубий мажмуалари яратилган.

       Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

     Кафедранинг илмий салоҳияти 100 фоизни ташкил қилади. Кафедрада асосий штатда 2 та фан доктори, 1 та фан номзоди ва ташқи ўриндошлик асосида 6 нафар профессор ўқитувчилар фаолият юритиб, уларнинг 3 нафари фан доктори, 3 нафари фан номзоди(Phd) илмий давражасига эга.

     Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий-амалий изланишлар, илғор тажрибаларни ўрганиш орқали оширилиб борилмоқда. Назарий-амалий билимларга эга бўлган, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда чет мамлакатлар ўқув юртларида ўқиб келган ёки малака ошириб қайтган, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларни олиб боришга мойил бўлган истиқболли ёш педагог-олимлар захираси шакллантириб борилмоқда.

     Тингловчилар томонидан тайёрланган ва ҳимоя қилинаётган магистрлик диссертациялари сифатини ошириш, диссертация натижаларини амалиётга ҳамда ўқув-услубий жараёнга татбиқ қилиш тизими яхши йўлга қўйилган.

     Фан-таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга ошириш, Давлат дастурларида келтирилган вазифаларни бажариш борасида тижорат банклари, молия муассасалари, инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда олиб инновацион тадқиқотларда кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

        Илмий ишланмалар

     Инновацион ҳамкорлик шартномаси асосида кенг кўламли, аниқ мақсадли ишлар амалга ошириш кўзда тутилган, жумладан:

– ўқув жараёнига юқори малакали амалиёт ходимларини жалб этиш;

– ҳамкор корхонада амалий дарс машғулотларини ташкил этиш;

– инновацион гуруҳ аъзоларининг стажировка ва малакавий амалиёт ўтишлари, МД, ДД ва хўжалик шартнома ишларни бажариш;

– корхоналарнинг амалий фаолияти маълумотлари асосида ўқув қўлланма, дарслик, масалалар тўплами, кейс-стадилар яратиш;

– кафедра профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкаларга юбориш;

– йўналишлар бўйича ўқув режалар, фанлар ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуаларни амалиёт ходимларининг таклифлари асосида такомиллаштириб бориш;

– ташкилотлар ходимлари билан биргаликда илмий-амалий анжуман, давра суҳбатлари ўтказиш.

      Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида ўтказилган семинар, давра суҳбатлари ва очиқ дарслар ҳақида маълумот

    “Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва аудит” кафедраси барча манфаатдор томонларга қуйидаги соҳаларда кенг кўламда ҳамкорлик қилишни таклиф қилади:

  •  банкларда молиявий режаларни, йиғма молиявий ҳисоботларни, асосий иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилиш учун дастлабки ва йиғма маълумотларни тайёрлаш;
  • банк тизими барқарорлигини ошириш ва уни модернизациялаш орқали ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш;
  • банкларнинг эмиссион фаолиятини ҳисобини ташкил қилиш ҳамда банк эҳтиёжлари учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • банкларнинг инвестицион сиёсатини ишлаб чиқиш, инвестиция портфелини самарали таҳлил қилиш асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш.
  • банкларда ташқи ва ички аудитни мувофиқлаштириш ишларини ташкил этиш;
  •  банкларда аудиторлик текшируви самарадорлигини ошириш ва уни ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш;
  • тижорат банклари томонидан кредит беришда корхона молиявий ҳисоботлари таҳлили асосида хулосалар шакллантириш;
  • аудиторлик фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш жараёнларини режалаштириш, бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилиш, аудиторлар гуруҳи жамоасини бошқариш;
  • бюджет ташкилотларида ички аудитни йўлган қўйиш, иш режаси ва дастурини ишлаб чиқиш;
  • давлат молиявий назоратини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиши;
  • замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган аудиторлик фаолияти мониторингги ва сифатини баҳолаш усуллари ва механизмларини  ишлаб чиқиши лозим;

Халқаро алоқалар

    Кафедра бир неча йиллардан буён Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия), Герцензе ўқув маркази (Швейцария), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия),  «PricewaterhouseCoopers» ва “Deloitte & Touche” халқаро аудиторлик ташкилотларининг Ўзбекстондаги бўлимлари, UHY Hacker Young (Англия) ва бошқа институт ва марказлар билан бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиётини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли, анъанавий хамкорликни ўрнатган.

     Кафедрада халқаро алоқаларни янада кучайтириш, уларда ўқитувчилар ва тингловчиларнинг иштирокини таъминлаш борасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида профессор-ўқитувчилар халқаро ва республика миқёсидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳа ва грантларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Иқтидорли талабалар билан амалга ошириладиган ишлар

       Ишлаб чиқариш билан боғлиқлиқ малакавий амалиёт ва стажировка.

     Кафедра магистрантлари хорижий ривожланган давлатларда, хусусан, Япония, Германия, Люксембург, Чехия, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатларда ёзги стажировкаларга бориб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб қайтишмоқда.

     Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий стажировкаларга борадиган тингловчиларни танлаб олиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда ҳамда уларни тайёрлашда қисқа муддатли тезкор курслар ташкил этишмоқда.

   Шунингдек, тингловчиларнинг малакавий(бошқарув) амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан услубий кўрсатмалар, топшириқлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тингловчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

    “Интерфаол усулда ташкил этиладиган маҳорат дарслари жадвали”га мувофиқ кафедра томонидан етук олимлар, амалиётчи-мутахассислар, фан арбобларини таклиф этган ҳолда, мунтазам равишда “маҳорат дарслари” ташкил этилмоқда. Ушбу маҳорат дарслари тингловчиларнингдунё қарашларини кенгайтиришга, уларнинг амалий билим савияларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

      Битирувчилар ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари.

      Ҳозирги кунда юксак муваффақиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган ва доимий равишда кафедра билан алоқасини узмай келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фахрлидир.

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

1.

Бекенов С.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

2.

Мухаммадиев Ф.

АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» Ички аудит департаменти директори

3.

Утанов Т

 “Ўзсаноатқурилишбанк” департамент директори

4.

Носиров С

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, департаменти директори

5.

Хўжабеков Н

 «PricewaterhouseCoopers» халқаро аудит ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлими менеджери.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш