Инвестициялар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

“ИНВЕСТИЦИЯЛАР” КАФЕДРАСИ

КАФЕДРА ҲАҚИДА

Ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи

    “Инвестициялар” кафедраси дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига мувофиқ “Қимматли қоғозлар бозори ва биржа иши” кафедраси деб номланган бўлиб,кейинроқ эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПП-56 сонли “Банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Академия ректорининг 2005 йил 12 августдаги 32 и/г-сонли буйруғига кўра “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш” кафедраси ташкил этилди.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарорига мувофиқ ОЎМТВ томонидан ишлаб чиқилиб, 2011 йил 10 сентябрда Давлат стандарт қўмитаси томонидан тасдиқланган янги Классификатор асосида ишлаб чиқилган намунавий ўқув режаларни татбиқ этиш Академияда ўқиш жараёнларини оптималлаштириш, ўқитиш сифатини яхшилаш мақсадида “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш” ва “Қимматли қоғозлар бозори ва биржа иши” кафедралари бирлаштирилиб “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва қимматли қоғозлар” кафедраси деб номланган.

    Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Илмий кенгашининг 2012 йил 24 августдаги 1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ректорнинг 2012 йил 24 августдаги 28 и/ч-сонли буйруғига мувофиқ “Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ва қимматли қоғозлар”кафедрасининг номи “Инвестициялар” кафедраси номига ўзгартирилган.

     Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мос мутахассислик тингловчилари учун “Инвестиция лойиҳалари комплекс экспертизаси”, “Қимматли қоғозлар портфелини бошқариш”, “Инвестиция рискларини бошқариш”, “Корпоратив бошқарув”, “Давлатнинг инвестиция сиёсати”, “Инвестиция лойиҳаларини бошқариш”, “Корпоратив молиявий воситаларни бошқариш”, “Инвестиция портфели менежменти”, “Тизимли таҳлил ва иқтисодий ривожланишни прогнозлаш”, “Корпоратив молия стратегияси” фанларидан дарс машғулотлари олиб борилади. Шунингдек, кафедра профессор-ўқитувчилари Академияда ташкил этилиб келинаётган Малака ошириш курсларида тингловчиларга дарс машғулотларини олиб бормоқдалар.

Кафедранинг илмий даражага эга асосий штатдаги ўқитувчиларининг салмоғи – 50,0 фоизни, ўрта ёш эса – 48.8 ёшни ташкил этади.

 

Кафедрада тайёрланаётган мутахассисликлар ва ўқитилаётган фанлар

Кафедра бугунги кунда учта мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Булар:

5А230603 – “Инвестицияларни бошқариш”(банк сектори)

5А230603 – “Инвестицияларни бошқариш” (реал сектор)

5А233702 – “Корпоратив молияни бошқариш”

      Ушбу мутахассисликларни тайёрлаш бўйича ҳар бирига алоҳида ОЎМТВ томонидан тасдиқланган Ўқув режалар асосида кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлардан тингловчиларга билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келинмоқда.

 

Ўқув режалар, дастурлар ва адабиётлар

    Тасдиқланган Ўқув режаларга мувофиқ барча фанларнинг ўқув ва ишчи ўқув дастурлари бугунги кун ҳолати талабларидан ҳамда республика иқтисодиёти, банк-молия соҳалари олдида турган вазифалар ва энг муҳими, Президентимиз томонидан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб тайёрланиб келинмоқда.

    Аксарият мавзулар тубдан қайта кўриб чиқилиб, мавзуларни очиб беришга қаратилган саволлар ва уларни аудитория тингловчиларига (магистрантларга) етказиб беришнинг замонавий педагогик технологиялари (усуллари, воситалари, техникаси) такомиллаштирилиб, адабиётлар базаси эса янгиланиб борилмоқда.

      Фанларнинг мазмунини яратиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, Академияда ишлаб чиқилган ягона талаб доирасида барча фанларнинг Ўқув-услубий мажмуалари яратиб борилмоқда.

 

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

     Кафедранинг илмий салоҳияти 50 фоизни ташкил қилади. Кафедрада асосий штатда 3 фан номзоди, 3катта ўқитувчи ва ташқи ўриндошлик асосида педагог ходимлар фаолият юритмоқда.

      Кафедра профессор-ўкитувчиларнинг интеллектуал салоҳияти мунтазам равишда илмий-амалий изланишлар, илғор тажрибаларни ўрганиш орқали оширилиб борилмоқда.Назарий-амалий билимларга эга бўлган, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда чет мамлакатлар ўқув юртларида ўқиб келган ёки малака ошириб қайтган, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларни олиб боришга мойил бўлган истиқболли ёш педагог-олимлар захираси шакллантириб борилмоқда.

    Тингловчилар томонидан тайёрланган ва ҳимоя қилинаётган магистрлик диссертациялари сифатини ошириш, диссертация натижаларини амалиётга ҳамда ўқув-услубий жараёнга татбиқ қилиш тизими яхши йўлга қўйилган.

    Фан-таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш ва амалга ошириш, Давлат дастурларида келтирилган вазифаларни бажариш борасида тижорат банклари, молия муассасалари, инвестиция компаниялари билан ҳамкорликда олиб инновацион тадқиқотларда кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда.

 

Илмий ишланмалар

Инновацион ҳамкорлик шартномаси асосида кенг кўламли, аниқ мақсадли ишлар амалга ошириш кўзда тутилган,жумладан:

– ўқув жараёнига юқори малакали амалиёт ходимларини жалб этиш;

– ҳамкоркорхонадаамалийдарсмашғулотлариниташкилэтиш;

– инновацион гуруҳ аъзоларининг стажировка ва малакавий амалиёт ўтишлари, МД, ДД ва хўжалик шартнома ишларни бажариш;

– корхоналарнинг амалий фаолияти маълумотлари асосида ўқув қўлланма, дарслик, масалалар тўплами, кейс-стадилар яратиш;

– кафедра профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировкаларга юбориш;

– йўналишлар бўйича ўқув режалар, фанлар ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуаларни амалиёт ходимларининг таклифлари асосида такомиллаштириб бориш;

– ташкилотлар ходимлари билан биргаликда илмий-амалий анжуман, давра суҳбатлари ўтказиш.

 

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида ўтказилган семинар, давра суҳбатлари ва очиқ дарслар ҳақида маълумот

     “Инвестициялар” кафедраси барча манфаатдор томонларга қуйидаги соҳаларда кенг кўламда ҳамкорлик қилишни таклиф қилади:

– инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизаси;

– кенг соҳадаги компаниялар учун ривожланиш бизнес-режаларини ишлаб чиқиш;

– инвестиция портфелларини шакллантириш ва бошқариш бўйича маслахат хизматларини кўрсатиш;

– АЖ, ҚК, МЧЖ, тижорат банклари, суғурта компаниялари учун корпоратив стандартлар ишлаб чиқиш (устав, низомлар, лавозим йўриқномалари, кўрсатмалар);

– самарали корпоратив риск-менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва жорийқилиш;

– корпоратив сиёсатларни ишлаб чиқиш (инвестицион, эмиссион, дивиденд, ахборотва б.);

– корпоратив бошқарув ва назорат даражасини диагностикақилиш, ҳамда улар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш;

– корхоналарнинг комплекс молиявий ва инвестиция таҳлилини ўтказиш ва корхоналар молиявий барқарорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

– компанияларнинг кўп поғонали молиявий менежмент тизимини ишлаб чиқиш.

Халқаро алоқалар

    Кафедра бир неча йиллардан буён Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсий тадқиқотлар институти, Люксембург Молиявий технологиялар ўтказиш агентлиги (AТTF), Бремерхафен Амалий фанлар университети (Германия), Герцензе ўқув маркази (Швейцария), Иқтисодиёт ва менежмент олий мактаби (Чехия), Давлат бошқарув миллий институти (INTAN, Малайзия) ва бошқа институт ва марказлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда.

    Кафедрада халқаро алоқаларни янада кучайтириш, уларда ўқитувчилар ва тингловчиларнинг иштирокини таъминлаш борасида узоқ йилларга мўлжалланган стратегик режа ишлаб чиқилган. Ушбу режа асосида профессор-ўқитувчилар халқаро ва республика миқёсидаги фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳа ва грантларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

 

Иқтидорли талабалар билан амалга ошириладиган ишлар

       Ишлаб чиқариш билан боғлиқлиқ малакавий амалиёт ва стажировка.

     Кафедра магистрантлари хорижий ривожланган давлатларда, хусусан, Япония, Германия, Люксембург, Чехия, Швейцария ва бошқа бир қатор мамлакатларда ёзги стажировкаларга бориб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб қайтишмоқда.

     Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий стажировкаларга борадиган тингловчиларни танлаб олиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда ҳамда уларни тайёрлашда қисқа муддатли тезкор курслар ташкил этишмоқда.

    Шунингдек, тингловчиларнинг малака амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан услубий кўрсатмалар, топшириқлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тингловчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

     “Интерфаол усулда ташкил этиладиган маҳорат дарслари жадвали”га мувофиқ кафедра томонидан етук олимлар, амалиётчи-мутахассислар, фан арбобларини таклиф этган ҳолда, мунтазам равишда “маҳорат дарслари” ташкил этилмоқда. Ушбу маҳорат дарслари тингловчиларнингдунё қарашларини кенгайтиришга, уларнинг амалий билим савияларини янада оширишга хизмат қилмоқда.

     Битирувчилар ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари.

  Ҳозирги кунда юксак муваффақиятларга эришган, бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган ва доимий равишда кафедра билан алоқасини узмай келаётган бир қатор битирувчиларнинг борлиги фахрлидир.

Булар:

 

Ф.И.Ш.

Иш жой ва лавозими

Фото сурати

1.

М.М. Омаров

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бошлиғи

 

2.

Э.В. Ахаев

“Ўзметкомбинат” ОАЖ “Прогнозлаштириш ва нархларнинг шаклланиши бўлими бошлиғи,Академияда илк маротаба ташкил этилган битирувчиларнинг ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий соҳаларда энг юқори натижаларни қайд этган тингловчилар учун таъсис этилган Олтинсертификат соҳиби

 

3.

Д.М. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Валютани тартибга солиш ва ташқи алоқалар департаменти Валютани тартибга солиш бошқармаси бошлиғи

 

4.

М.Б. Ахралова

Қибрай тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш