Банк иши


 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ

“БАНК ИШИ” КАФЕДРАСИ

Заведующий кафедрой:

Додиев Фозил Ўткурович

Приемные часы:

1400 – 1700

Телефон:

(71) 237-53-61

e-mail:

info@bfa.uz

Веб-сайт

www.bfa.uz

КАФЕДРА ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 180-сонли қарорига мувофиқ “Банк иши” кафедраси ташкил этилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари Академиянинг магистратура факультетида Марказий банк ва тижорат банклари учун замонавий бошқарув раҳбарлари тайёрлашда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, Академияда банкларни малакасини ошириш бўйича  ташкил этилиб келинаётган қисқа муддатли курсларида тингловчиларга машғулотлар олиб бормоқда.

 

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари таркиби ва илмий салоҳияти

Кафедранинг асосий штатида 5 та профессор-ўқитувчи бўлиб, булар 1 та иқтисод фанлари доктори, профессор, 3 та иқтисод фанлари номзоди, доцент ва 1 та катта ўқитувчидан иборат. Ташқи ўриндошлик асосида ҳам малакали педагок ва амалиётчилар жалб қилинади.

 

Расм

Ф.И.Ш.

Илмий даражасива лавозими

e-mail

1

Додиев Фозил Ўткурович

иқтисод фанлари номзоди,

кафедра мудири

fozil.dodiev@mail.ru

2

Жумаев Нодир Хосиятович

иқтисод фанлари доктори, профессор 

njumaev@gmail.com

 

3

Рахимова Хавахон Усманжановна

иқтисод фанлари номзоди, доцент

havahon@rambler.uz

4

 

 

 

 

 

 

 

 

Эрдонаев

Алиқул Халимович

иқтисод фанлари номзоди, доцент

 

5

Абсаломов Акрам

Толлибоевич

катта ўқитувчи

akramabsalamov@

gmail.com

6

Ахмедова Хилола

Одилжоновна

катта ўқитувчи

ahilola7@gmail.com

 Кафедрада тайёрланаётган мутахассисликлар ва ўқитилаётган фанлар

Кафедрада бугунги кунда иккита мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Булар:

5А233703 – Иқтисодиётни монетар тартибга солиш

5А233704 – Тижорат банкларини бошқариш

Ушбу мутахассисликларни тайёрлаш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилари тингловчиларга қуйидаги фанлардан Ўқув режа асосида билим, малака ва амалий кўникмалар бериб келмоқда:

-“Халқаро банк иши”

- “Валюта муносабатларини тартибга солиш”

- “Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш”

- “Монетар сиёсат”

- “Тўлов тизимлари фаолиятини маъмурчилиги”

- “Банк активлари ва пассивларини бошқариш”

- “Банкларда риск менежменти”

- “Банкларнинг кредит эмиссияси ва уни тартибга солиш”

- “Мамлакат тўлов баланси”

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

 

Кафедранинг илмий салоҳияти 80 фоизни ташкил қилади. Кафедра профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти банк-молия соҳасида  илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали ошириб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда кафедра профессор-ўқитувчилари Давлат илмий-техника дастурлари доирасида “Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг барқарорлигини ошириш истиқболлари” мавзусида амалий лойиҳани, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки буюртмаси асосида “Марказий банкнинг макропруденционал ва монетар сиёсатлари инструментларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлашнинг назарий-амалий асослари” мавзусида илмий тадқиқотни амалга оширмоқда.

Кафедраси доценти Х.У.Рахимова Австрия банкининг грант соҳибасига айланиб, Вена шаҳрида 2019 йилнинг 3-6 ноябрь кунлари “Австрияда нақд пул муомаласи ва тўлов тизимлари” (Cash circulation and Payment systems in Austria)” мавзусида ташкил қилинган илмий – амалий семинарда қатнашди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари халқаро ва республика даражасидаги илмий-амалий конференцияларда ўзларининг илмий маърузалари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Шунингдек, хорижий ва республиканинг илмий журналларида банк-молия соҳасидаги долзарб масалаларга бағишланган мақоллар чоп этмоқда.  

Илмий-амалий билимларга эга, банк-молия соҳасидаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини биладиган, педагогик маҳорати юқори бўлган ҳамда чет мамлакатларда таълим олган ёки малака оширган, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар бўйича тадқиқотларни олиб боришга қобилияти бўлган истиқболли ёш педагог-олимлар заҳираси шакллантириб борилмоқда. Ҳозир кафедрада 4 киши Phd бўйича таҳсил олмоқда.

Кафедра тайёрлаётган академия тингловчиларининг магистрлик диссертациялари банк тизимидаги замонавий масалаларга бағишланиб, уларнинг натижаларини амалиётга ҳамда ўқув-услубий жараёнга татбиқ қилиш тизими йўлга қўйилган.

 

Илмий-амалий ҳамкорлик

Кафедрада банк–молия тизими муассасалари билан илмий амалий ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилган.Жумладан:

- тингловчиларнинг магистрлик диссертациялари мавзулари ҳар йили Ўзбекистон  Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда шакллантирилади;

- банк тизими ходимларини малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курсларнинг дастурлари Ўзбекистон Республикаси марказий банки ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси билан келишилган ҳолда тайёрланади;

- тингловчиларга мастер класс ўтказишда юқори малакали хорижий экспертлар ва банк амалиёти ходимлари жалб этилмоқда. Хусусан, “Ислом бизнеси ва молияси” компанияси ва  Халқаро молия корпорацияси вакиллари билан хамкорликда семинарлар ташкил этилиши  ; 

- банк тизимига оид қонунлар муҳокамасига кафедра профессор-ўқитувчилари эксперт сифатида иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Олий Мажлиснинг Сенатининг Иқтисодий ислоҳотлар ва бюджет масалалари бўйича қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг  “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги  ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида” янги таҳрирда қонунлари муҳокамасига қатнашдилар;

- Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари билан биргаликда илмий-амалий анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Иқтидорли талабалар билан амалга ошириладиган ишлар

Ишлаб чиқариш билан боғлиқлиқ малакавий амалиёт ва стажировка.

Кафедра магистрантлари хорижий давлатларда, хусусан, Япония, Германия, Люксембург, Чехия, Швейцария ва бошқа мамлакатларда стажировкаларга бориб, монетар сиёсатни амалга ошириш ва тижорат банкларини бошқариш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиб қайтишмоқда. Хусусан, Швейцария Миллий банки қошидаги Герцензе ўқув маркази ташкил этадиган семинарга “Иқтисодиётни монетар тартибга солиш” мутахассислик тингловчилари ҳар йили қатнашишади. 

Кафедра профессор-ўқитувчилари хорижий стажировкага борган тингловчиларга хорижий тажрибани республикамиз банк амалиётига жорий қилиш бўйича магистрлик диссертациялари тайёрлашларига йўлланмалар бериб келинмоқда.

Шунингдек, тингловчиларнинг малака амалиётини самарали ташкил этиш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан услубий кўрсатмалар, топшириқлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, тингловчиларга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Кафедра битирувчилари ва уларнинг иш фаолиятидаги ютуқлари. Ҳозирги кунда  республикамизнинг давлат органлари ва банк тизимининг юқори бошқарув ловозимларида фаолият кўрсатиб келаётган битирувчиларнинг борлиги фахрлидир. Қуйидагилар уларнинг айримларидир:

 

Ф.И.Ш.

Иш жой ва лавозими

Фото сурати

1

Захидов Ботир Эркинович

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг ўринбосари

 

2

Аннакличев Сахи Сапармухамедович

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари

 

3

Хаджизадаев Шерзод Рафатович

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи

 

 

4

Нормухамедов Сардор Рифатович

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси

 

5

Хидоятов Даврон Абдулпаттахович

Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

https://gzt.cdn.afishamedia.net/media/img/2017/04/A1K3jL14925018344765_m.jpg

6

Жумаев Нодир Хосиятович

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси профессори, иқтисод фанлари доктори 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Сайтга ўтиш

ЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Сайтга ўтиш

ЎЗБЕКИСТОН БАНКЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Сайтга ўтиш