Япония, Токио шаҳри. Молия вазирлиги биноси. Халқаро тадқиқотлар бўлими. Амалга оширилган тадқиқотлар юзасидан ҳисоботлар натижаси бўйича иштирокчилар PRI президенти томонидан махсус сертификатлар билан тақдирланди.2019 йил, август

Бугун 30 июнь Ўзбекистонда Ёшлар куни деб белгиланган ва кенг нишонланадиган сана.

Банк-молия академияси ҳам айнан шу санани амалдаги ифодасини намоён этишда ўзининг самарали ҳиссасини қўшаётган ўқув даргоҳи бўлиб ҳизмат қилмоқда, десам муболаға бўлмайди.

Ўзбекистондаги бахтли ёшларнинг бири сифатида 2018 йилда менга ҳам ушбу Академиянинг “Инвестицияларни бошқариш” йўналиши тингловчиси бўлиш ва жорий йилда "Improving the role of free economic zones in developing the economy of Uzbekistan" (O’zbekistonning iqtisodiy o’sishida erkin iqtisodiy zonalar ahamiyatini oshirish) мавзусидаги диссертациямни муваффақиятли ҳимоя қилиш бахти насиб қилди.

Академияда ёдда қоладиган хотиралар жуда кўп. Устозларнинг интерактив дарслари, спорт мусобқалари, узоқ йиллик амалий тажрибага эга профессор-ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган мастер класс соатлари ва албатта, тингловчилар учун яратилган кенг имкониятлар.

Ушбу имкониятлар каминани ҳам четда қолдирмади ва ўқишим давомида 2019 йилда қўшимча суҳбатлар ва синовлардан ўтиб, 10 нафар тингловчилар қаторида Япония давлатида бир ойлик стажировка ўташ бахтига муяссар бўлдим.

Япония, Токио шаҳри. Молия вазирлиги биноси. Халқаро тадқиқотлар бўлими. Амалга оширилган тадқиқотлар бўйича ҳисоботлар тингланмоқда. 2019 йил август.

Ушбу сафаримиз давомида Япониянинг Токио, Осака, Кёто шаҳарларида бўлдик ва хорижлик ҳамкасбларимиз, профессор-ўқитувчиларининг халқоро иқтисодиёт, хусусан, Япония кейслари билан яқиндан танишдик.

Олган билимларимизни Ўзбекистон мисолида интеграция қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бордик.

Япония, Кёто шаҳри.
Марказий осиё ва Кавказ мамлакатлари учун ёзги семинар. 2019 йил, август.

Банк-молия академиясида ўтказган сўнгги икки йил давомида жуда кўп фойдали билимларни ола ,билдик ва буни кейинги иш фаолиятимиз давомида амалиётга тадбиқ этишимиз учун жуда ажойиб пойдевор бўлди дея оламан. Ёшларга яратилган кенг имкониятлар учун Академия жамоасидан миннатдорман.

Ёшлар куни муносабати билан барча ёшларни муборакбод этаман ва ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланишга чақириб қоламан.

Яна бир бор байрам муборак!

Ҳурмат билан, Банк-молия академияси битирувчиси, АТБ “Қишлоққурилишбанк” Қўқон филиали БЕК офис таркибидаги банк карталарига хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи Бахром Аббасов

 

Савол ва мурожаатлар учун           @BFA_uz_bot 

Шарҳлар ва суҳбат учун                  https://t.me/BFA_General

 


Улашинг: