30июнь – Ёшлар куни муносабати билан Академия тингловчилари биз билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

“Банк ҳисоби, аудити ва назорати” гуруҳи тингловчиси АТ Халк банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош бухгалтери в.в.б Муборак Юсуфжановна Мурадованинг Ўзбекистон ёшларига табриги

Париж. Эйфель минораси

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан мамлакатимиз ёшларини ҳамда бутун жаҳон ёшларини, ўзини ёшман деб тинимсиз ўз устида ишлаётган шижоатли қалбларни ушбу кун билан чин юракдан табриклайман. Ватанимиз равнақи йўлида ўз ҳиссамизни қўшишимиз – биз ёшларнинг олдидаги асосий вазифамиздир.

Бу борада Ёшларга талайгина имкониятлар эшиги очиқдир. Ана шундай имкониятлардан бири Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясидир. Академия ушбу соҳадаги мамлакатимиз ёшларига чуқур иқтисодий илмлар бериб, замонавий ҳар томонлама мукаммал билимли, янгиликка интилувчан, тажрибали ёш раҳбар кадрлар тайёрлашда кўплаб имкониятлар яратиб бермоқда. Ана шундай имкониятлардан биз ҳам баҳраманд бўлдик.

Академия тингловчилари Германиянинг Бремерхафен амалий фанлар университетида хорижий ҳамкорлар билан (2019 йил август)

Тингловчилар Германиянинг Бремерхафен амалий фанлар университетида

2019 йилнинг 1 августидан 15 августига қадар Академиянинг 28 нафар тингловчилари ва “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедра мудири, и.ф.д. И.М.Ниязметов бошчилигида Германиянинг Бремерхафен амалий фанлар университетида тажриба орттириш дарсларида юқори малакали мутахассислар ва иқтисодчи-профессорларнинг нутқларини тинглаб, турли мамлакатлардан келган ёшлар билан дўстлашиб, тажриба алмашишга муваффақ бўлдик.

Айниқса, 13 август куни Германияда Ўзбекистон делегацияси аъзолари томонидан ташкил қилинган Ўзбекистон кечаси эса хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Биз ёшларга бундай имкониятлар яратиб берган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, АТ Халк банкига ёшларни ўқиш ва илм олишда қўллаб-кувватлаб келаётганлиги, доим Ёшларга эътиборда эканлигидан миннатдорман.

И.ф.д. И.М.Ниязметов ва Академия тингловчиси М.Ю.Муродова германиялик ҳамкорларга эсдалик совғалари топширмоқда

Келажакда Академия нуфузи янада ошиши ва дунёнинг энг юқори рейтингдаги илм даргоҳлари қаторида бўлишига тилакдошман.

“Банк ҳисоби, аудити ва назорати”  гуруҳи битирувчиси Муборак Мурадова

Савол ва мурожаатлар учун         @BFA_uz_bot 

Шарҳлар ва суҳбат учун                https://t.me/BFA_General

 


Улашинг: