Япония Молия вазирлиги қошидаги Сиёсат тадқиқотлари институти томонидан ташкил этилган ёзги семинарларда иштирок этган Академиянинг 10 нафар “Иқтисодиётни монетар тартибга солиш”, “Тижорат банкларини бошқариш”, “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор)”, “Давлат молиясини бошқариш”, “Суғурта компанияларини бошқариш” мутахассисликлари тингловчиларининг диссертация ҳимоялари 15-16 июнь кунлари муваффақиятли якунланди. Диссертация ҳимоялари инглиз тилида олиб борилди.

Комиссия аъзолари таркибида Академиянинг биринчи проректори жаноб Кенсаку Муненага ҳам иштирок этиб, тингловчиларнинг магистрлик диссертация мавзулари бўйича олиб борган тадқиқотларини юқори баҳолади ҳамда ижобий фикрларини баён этди.

Айниқса, “Иқтисодиётни монетар тартибга солиш” мутахассислиги тингловчиси Султонов Ботирхоннинг “Ўзбекистонда инфляцион таргетлаш режимини жорий қилиш истиқболлари” ва “Суғурта компанияларни бошқариш” мутахассисилиги тингловчиси Ахунджанова Назокатнинг “Замонавий суғурта маркетинги усулларини жорий этиш” мавзуларида олиб борган тадқиқот ишлари юқори баҳоланди.

“Давлат молиясини бошқариш” мутахассислиги тингловчиси Собирова Мафтуна томонидан олиб борилган “Масофавий таълимни жорий этиш орқали молиявий ресурслар самарадорлигини ошириш йўналишлари” мавзусидаги диссертация ишида бугунги кунда долзарб ва актуал бўлган масофавий таълимни жорий этиш мавзуси таҳлил этилган.

Диссертантлар ўз миннатдорчиликларини изҳор этар экан, Академияда ўқиш даври ва хорижий амалиётда улкан тажрибаларни орттирганликлари ва ушбу бой тажрибадан келгуси фаолиятида фойдаланиб яхши натижалар қайд этишини таъкидлашди.

Ҳимояда иштирок этган  Академия доценти, иқтисод фанлари доктори Дилшод Рахмоновларнинг фикрига кўра бугунги ҳимоя яхши ташкил этилган: регламентга амал қилинди, савол-жавоблар орқали тингловчилар савияси баланд ва дунё қараши кенг эканлигини кўриш мумкин. Хорижий тажрибани ўрганганлиги, чет элга чиққанлиги билинаяпти.

 

Савол ва мурожаатлар учун     @BFA_uz_bot

Шарҳлар ва суҳбат учун           https://t.me/BFA_General

 

https://t.me/bfauz, http://bfa.uz/


Улашинг: