Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси жамоаси барча ватандошларимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлмиш муборак Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади.

Бу қутлуғ байрамда ҳаммамизни аввало, шундай муқаддас кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Имом Бухорий ҳазратларидан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилганидек, “Чинакам мусулмон ўзига раво кўрган барча яхшиликларни бошқа инсонларга ҳам раво кўради”. Ушбу синовли кунларда халқимизни янада жипслашиб, бир-бирини қўллаб-қувватлашига, муаммоларни биргаликда енгиб ўтишига ишонамиз.

Оилангизга қут-барака, тинчлик, соғлик тилаймиз. Келгуси Рамазон ҳайитига барчамизни соғ-омонликда етишимизни Оллоҳ таоло насиб айласин. Пок нияти, мақсадлари улуғ халқимизнинг муборак кунларда қилаётган барча ибодатлари, эзгу дуолари ижобат бўлсин!

Яна бир бор мусулмон аҳлини муқаддас Рамазон ҳайити билан табриклаймиз.

Ҳурмат билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси жамоаси


Улашинг: