2020 йил 15 май куни соат 14:00 да Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси, 2018 йил 22 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5308-сон, 2018 йил 21 сентябрдаги «2019- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонлари, 2018 йил 27 апрелдаги «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3682-сон, 2018 йил 7 майдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-З698-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф сонли Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида «ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА СОҲАЛАРИГА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ» мавзусида республика илмий-амалий онлайн конференцияси ташкил этилди.

Конференция соат 14:00 дан 17:00 гача Zoom платформаси орқали бўлиб ўтди.

Онлайн конференцияни Банк-молия академияси ректори Б.Т.Бердияров,  Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси депутати иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Х.Жумаев ва Т.Ядгаровлар кириш сўзи билан бошлаб беришди.

5 та шўба бўйича ўтказилган конференцияда Тошкент молия институти профессори и.ф.д. Т.И.Бобоқулов “Банклар фаолиятини инновацион ривожлантириш муаммолари” мавзусида, Банк-молия академияси доценти М.Ш.Бутабаев “Миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантиришни тижорат банклари томонидан инвестицион молиялаштириш муаммолари”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бухгалтерия ва аудит услубиёти бошқармаси бўлим бошлиғи и.ф.н. доцент Ш.У.Хайдаров “Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар асосида жорий қилиш масалалари”, Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро аппарати  директор ўринбосари PhD Ш.З.Давронов “Мажбурий ижтимоий суғурта тизими вазифалари ва уни Ўзбекистонда жорий этиш зарурати”, Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги давлат бошқарув академияси “Иқтисодиёт ва молия” кафедраси мудири и.ф.д. профессор Ш.А.Ташматов “Жаҳон иқтисодиётида коронавирус пандемияси даврида глобал инқироз: таҳлиллар, прогноз ва рисклар”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ходими Э.А.Абдуллаев “Коронавирус пандемиясининг мамлакат суғурта бозорига таъсири: мулоҳазалар, муаммолар ва ечимлар” мавзуларидаги маърузалари ва тақдимотлари билан иштирок этишди.

3 соатга яқин давом этган онлайн конференцияда 100 дан ортиқ иқтисодиёт, банк, молия соҳаси мутахассислари, тадқиқотчилар, олимлар, тингловчилар ва бошқалар иштирок этишди.

Банк-молия академияси томонидан ташкил этилган ушбу онлайн конференция баҳс-мунозараларга бой, ўта кўтаринки ва ишчан руҳда ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, маърузалар ва тақдимотлар орқали янги маълумотлар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлишди.

Онлайн конференция материаллари билан Банк-молия академиясининг расмий веб-сайти – http://bfa.uz/ ва телеграм каналлари – https://t.me/bfauz орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин.


Улашинг: