Пандемиянинг республикамиз иқтисодиётига таъсирини батафсил ва ҳар томонлама таҳлили ва тадқиқига оид илмий ишланмаларни нашр этиш мақсадида 2020 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Молия ва банк иши” электрон-илмий журнали Таҳририяти журналнинг 2020 йил 2-сонини “Пандемия ва иқтисодиёт” рукни остида махсус сон сифатида чоп этишни режалаштирган эди.

Жорий йил 6 ман куни “Молия ва банк иши” электрон-илмий журналининг “Пандемия ва иқтисодиёт” рукни остидаги махсус сони эълон қилинди http://journal.bfa.uz/.

Таҳририятга қисқа муддатда иқтисодчи олимлар, амалиётчилар, тадқиқотчилар томонидан 200 га яқин мақолалар келиб тушди. Таҳририят аъзолари, эксперт-тақризчилар томонидан яширин тақриз асосида журнал талабига мос бўлган 60 та мақола танлаб олинди.

Махсус сонда пандемия ва унинг ижтимоий-иқтисодий, молия, солиқ, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, хизматлар соҳасига таъсири, муаммолари ва уларнинг ечимларига, шунингдек, пандемиядан кейинги иқтисодий прогнозларга бағишланган мақолалар чоп этилди.

Журналнинг ушбу сони муаллифлари таркибида академиклар, 20 дан ортиқ фан доктори-профессорлар, банк-молия соҳасидаги тажрибали раҳбарлар, 10 дан ортиқ етакчи амалиётчилар ва тадқиқотчилар мавжуд. Республикамизнинг деярли барча таркибий ҳудудларидан муаллифларнинг илмий интеграциялашуви ҳам намоён бўлган.

“Молия ва банк иши” электрон-илмий журнали ОАКнинг илмий нашрлар чоп этилиши лозим бўлган журналлар рўйхатига киритилганлигини инобатга оладиган бўлсак, журналнинг ушбу сонида иқтисодчи олимларимизнинг пандемиянинг иқтисодиётга таъсири ва уни бартараф этиш масалаларига оид мулоҳазалари, таҳлил ва таклифлари билан танишиш имкониятига эга бўласиз http://journal.bfa.uz/.

 


Улашинг: