Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ватан осойишталиги йўлида жасорат кўрсатган ва кўрсатаётган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдиради.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон халқи жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатди. Улар фашизм устидан қозонилган ғалабада муносиб ҳисса қўшишди.

Халқимиз ватан тинчлиги учун курашиб, ўз жонини-да фидо қилган жасур, довюрак ватандошларимизни хотирасида абадий сақлайди. Келажак авлод учун бугунгидек озод ва обод ватан қуриш йўлида фидоийлик кўрсатган ҳар бир ватандошимиз биз учун жасорат ва мардлик тимсоли бўлиб қолади.

Жаннатмакон, тинчлик хукм сурган мамлакатда яшаётганимиздан шукр қилиб, тинчлигимизни таъминлаб берган аждодларимиз хотирасини қадрлаймиз.

 


Улашинг: