Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида тингловчиларга илғор технологиялар асосида таълим бериб келинмоқда. Шу боис бизнинг битирувчиларимизга банк ва молия соҳасида талаб ҳамиша юқори.

Битирувчиларимиз Академияда олган билим ва тажрибаларини амалиётда қўллаб бир қатор муваффақият ва ютуқларга эришиб келмоқда. Уларнинг аксарияти бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб, юқори лавозимларда фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Жумладан, С.Бекенов, Б.Захидов, С.Аннакличев, С.Нормухамедов, Қ.Тўлаганов, Ш.Маматкулов, О.Бўтаев, Б.Умматқулов, Ш.Хаджизадаев, Д.Хидоятов, Ш.Давронов, Ф. Мухаммадиев, С.Носиров, Т.Утанов, Н.Хўжабеков, М.Омаров, Э.Ахаев, Д.Абдурахмонов,  М.Зиядуллаев,  ва бошқа битирувчиларимизнинг номлари бугун кўпчилигимизга таниш.

Уларнинг бу муваффақияти сабабларидан бири сифатида Академия профессор-ўқитувчиларидан олган билимларини кўрсатишимиз мумкин.

Банк-молия академияси мамлакатимиз иқтисодиётини янада юксалтириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун малакали раҳбар кадрларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ва бу борада бир қатор вазифалар амалга оширилмоқда.

 

Бизни Telegram-каналимиз орқали ҳам кузатиб боринг    –  https://t.me/bfauz


Улашинг: