Бугун таълим тизимига дунёнинг ривожланган мамлакатлари илғор технологияларини жорий этиш борасида кўп гапирилмоқда.

Банк-молия академияси эса ташкил этилган дастлабки кунлариданоқ ҳалқаро алоқалар ва дастурларга алоҳида аҳамият қаратди.

Япония, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Чеҳия, Малайзия, Жанубий Корея, Польша, Россия каби ривожланган мамлакатларнинг нуфузли ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

Ҳамкорлик доирасида ҳар йили Академиянинг прфессор-ўқитувчилари ва тингловчилари хорижий мамлакатларда стажировка ўташмоқдалар. Бугунги кунда 1000 дан ортиқ тингловчиларимиз хорижий мамлакатларнинг илғор технологияларидан самарали фойдаланиб, касбий фаолиятида муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Банк-молия академиясига хорижий мамлакат вакилларининг ҳам қизиқиши ортиб бормоқда.

Академия банк, молия соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу борада истиқболли режалар амалга оширилмоқда.

 

Telegram-каналимизга аъзо бўлинг –    https://t.me/bfauz


Улашинг: