Неча кунлардан бери ижтимоий тармоқларда, одамлар орасида бир хил гап – Коронавирус. Нохуш хабарлардан сўнг, сал бўлсада кўнгилни кўтариш учун...

Сакура — Япониянинг анънавий гули, у айни дамдаги ҳаёт завқини ифодалайди. У Япониянинг тимсолларидан бири. Бу дарахтнинг гуллари японларга ўзгача завқ бағишлайди. Шунинг учун ҳам сакура гулларини японияликлар йил бўйи кутишади, дарахтлар гуллай бошлаши билан, анъанавий Japan Cherry Blossom фестивалига ҳам старт берилди. Японияда бу дарахтнинг гуллаши апрель ойининг илк кунларига тўғри келади.

Ўз ватанида гўзаллигини апрель ойида намойиш этадиган бу дарахтга Ўзбекистон иқлими манзур келди, шекилли, апрель ойини кутмай гулларини атрофдагиларга намойиш этишга ошиқмоқда. Қаерда дейсизми? Албатта, Банк-молия академияси боғида. Айни дамда сакура дарахти гуллари атрофга кўрк бағишламоқда. Кўрган кишининг баҳри-дили очилади.

Академия боғидаги бу дарахтларнинг ўз тарихи бор. 2003 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг биринчи проректори Ташехару Китамура 7 туп сакура ниҳолларини Япониядан келтириб Ўзбекистон ва Япония орасидаги ўзаро дўстлик рамзи сифатида академия боғига ўтказган эди.

Расмда Банк-молия академиясининг биринчи проректори Ташехару Китамура, Япония делегацияси аъзолари билан сакура ниҳолларини экишмоқда

Орадан ўтган 17 йил давомида ниҳоллар бўй чўзиб катта дарахтга айланди.

Маълумот учун: 2019 йил Академия боғидаги сакура дарахти гуллашининг бошланиши 13-14 март саналарига тўғри келган эди.


Улашинг: